ТОШКЕНТ, 31 янв— Sputnik. Россия қўшинлари махсус операция ҳудудида иккита қишлоқни назоратга олди, деб хабар берди мамлакат Мудофаа вазирлиги.
"Марказ” кучлар гуруҳи бўлинмалари фаол операциялар натижасида Донецк Халқ Республикасидаги Торецкое қишлоғини озод қилди. “Шарқ” гуруҳи жангчилари Запорожье вилоятидаги Петровкани озод қилишди", - дейилади хабарда.
"Шарқ" кучлари гуруҳи душманнинг ўнтагача техникаси ва шахсий таркибини йўқ қилиб беш квадрат километргача бўлган майдонини назоратга олишди. Қўшинлар, шунингдек, қишлоққа йўл олган Украина захираларини йўқ қилишди.
"Шарқ" гуруҳнинг масъулият зонасида душман 375 кишигача, "Марказ" гуруҳи билан жангларда эса 420 дан ортиқ шахсий таркибини йўқотди.
Сўнгги 24 соат ичида Украина Қуролли кучлари йўқотишлари 1200 нафардан ортиқ аскар, 19 та танк ва жанговар зирҳли техника, 20 та дала артиллерия қуроллари ва 81 та ҳарбий автомобилларни ташкил қилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тўртта бошқариладиган бомба, HIMARS снаряди ва 47 та дронни уриб туширди.