Захарова Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари муносабатларига баҳо берди

Россия ТИВ расмий вакили Марказий Осиё билан муносабатлар стратегик шериклик асосида ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида ривожланмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Бу савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик фаровонлик, маданий-гуманитар алоқаларни назарда тутади”, - деди Захарова Sputnik Ўзбекистон мухбири саволига жавоб бераётиб.

Унинг таъкидлашича, 2025 йил 9 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё-Россия иккинчи саммити давомида илгари сурилган қўшма ҳаракатлар режасини, ташаббусларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш жараёни Россия ва Марказий Осиё мамлакатларининг тегишли идоралари, вазирликлари, вазирликлар раҳбарларининг ўринбосарлари даражасида якунланмоқда.
Дипломатнинг сўзларига кўра, улар ушбу форматда аниқ лойиҳалар ва аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
“Биз ҳамкорликнинг бундай шакли кўплаб самарали икки томонлама алоқаларимизга аҳамиятли қўшимча бўлишига аминмиз”, - дея хулоса қилди Захарова.
Сиёсий мулоқот, иқтисодий ҳамкорлик ва миграция: Россия элчиси Ерхов интервью берди