https://sputniknews.uz/20260130/zaxarova-rossiya-markaziy-osiyo-55384890.html
Захарова Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари муносабатларига баҳо берди
Захарова Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари муносабатларига баҳо берди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ расмий вакили Марказий Осиё билан муносабатлар стратегик шериклик асосида ривожланиб бораётганини таъкидлади. 30.01.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-01-30T17:51+0500
2026-01-30T17:51+0500
2026-01-30T18:11+0500
сиёсат
мария захарова
россия
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1e/55385007_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_e746ac9cbab0fda80b1b13959ba08a12.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида ривожланмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.Унинг таъкидлашича, 2025 йил 9 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё-Россия иккинчи саммити давомида илгари сурилган қўшма ҳаракатлар режасини, ташаббусларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш жараёни Россия ва Марказий Осиё мамлакатларининг тегишли идоралари, вазирликлари, вазирликлар раҳбарларининг ўринбосарлари даражасида якунланмоқда.Дипломатнинг сўзларига кўра, улар ушбу форматда аниқ лойиҳалар ва аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.“Биз ҳамкорликнинг бундай шакли кўплаб самарали икки томонлама алоқаларимизга аҳамиятли қўшимча бўлишига аминмиз”, - дея хулоса қилди Захарова.
https://sputniknews.uz/20251224/russia-elchi-intervyu-54444096.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1e/55385007_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_287181c5fe5a8586bca308faf9f6ae8f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, мария захарова, россия, марказий осиё
сиёсат, мария захарова, россия, марказий осиё
Захарова Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари муносабатларига баҳо берди
17:51 30.01.2026 (янгиланди: 18:11 30.01.2026) Россия ТИВ расмий вакили Марказий Осиё билан муносабатлар стратегик шериклик асосида ривожланиб бораётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида ривожланмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Бу савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик фаровонлик, маданий-гуманитар алоқаларни назарда тутади”, - деди Захарова Sputnik Ўзбекистон мухбири саволига жавоб бераётиб.
Унинг таъкидлашича, 2025 йил 9 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё-Россия иккинчи саммити давомида илгари сурилган қўшма ҳаракатлар режасини, ташаббусларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш жараёни Россия ва Марказий Осиё мамлакатларининг тегишли идоралари, вазирликлари, вазирликлар раҳбарларининг ўринбосарлари даражасида якунланмоқда.
Дипломатнинг сўзларига кўра, улар ушбу форматда аниқ лойиҳалар ва аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
“Биз ҳамкорликнинг бундай шакли кўплаб самарали икки томонлама алоқаларимизга аҳамиятли қўшимча бўлишига аминмиз”, - дея хулоса қилди Захарова.