Чет эл фуқаролари ўзбек тилидан имтиҳон топширади

В1 даражадаги сертификатга эга шахслар фуқароликка қабул қилишда давлат тили имтиҳонидан озод этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. 2026 йил 1 мартдан чет эл фуқаролари учун Тилларни ўқитиш, ўрганиш ва баҳолаш бўйича умумевропа мезонлари (CEFR) талаблари асосида ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари жорий этилади. Ҳукуматнинг тегишли қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб CEFR мезонларига мувофиқ чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билишнинг A1, А2 ва В1 даражалари бўйича, 2027 йил 1 мартдан бошлаб эса В2, С1 ва С2 даражалари бўйича малака сертификатини бериш учун имтиҳонлар жорий этилади.
Камида B1 даражадаги малака сертификатига эга хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан озод этилади.
Имтиҳонларни ташкил этиш ва сертификатлаш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Илмий-ўқув амалий маркази томонидан амалга оширилади.
Илмий марказ малака сертификатини бериш имтиҳонини 4 та кўникма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) асосида онлайн шаклда ташкил этади. Имтиҳон учун талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, тўловларни қабул қилиш, имтиҳонни ўтказиш, натижаларни эълон қилиш, апелляция мурожаатларини қабул қилиш ҳамда электрон сертификат беришни назарда тутувчи "Ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳони" (Uzbek language proficiency test) электрон платформасини ишга туширилади.
Малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгор 50 доллар тўлайди.
Мирзиёев Ўзбек тили корпусини яратишни топширди