https://sputniknews.uz/20260130/ozbek-tili-imtihon-55367148.html
Чет эл фуқаролари ўзбек тилидан имтиҳон топширади
Чет эл фуқаролари ўзбек тилидан имтиҳон топширади
Sputnik Ўзбекистон
2026 йил 1 мартдан чет эл фуқаролари учун Тилларни ўқитиш, ўрганиш ва баҳолаш бўйича умумевропа мезонлари (CEFR) талаблари асосида ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари жорий этилади. Камида B1 даражадаги малака сертификатига эга хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан озод этилади.
2026-01-30T11:14+0500
2026-01-30T11:14+0500
2026-01-30T11:14+0500
жамият
ўзбек тили
ўзбекистон
имтиҳон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/15/52861406_190:207:936:626_1920x0_80_0_0_9524b58d55b9407732e79e035fb89688.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. 2026 йил 1 мартдан чет эл фуқаролари учун Тилларни ўқитиш, ўрганиш ва баҳолаш бўйича умумевропа мезонлари (CEFR) талаблари асосида ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари жорий этилади. Ҳукуматнинг тегишли қарор қабул қилинди.Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб CEFR мезонларига мувофиқ чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билишнинг A1, А2 ва В1 даражалари бўйича, 2027 йил 1 мартдан бошлаб эса В2, С1 ва С2 даражалари бўйича малака сертификатини бериш учун имтиҳонлар жорий этилади.Камида B1 даражадаги малака сертификатига эга хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан озод этилади.Имтиҳонларни ташкил этиш ва сертификатлаш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Илмий-ўқув амалий маркази томонидан амалга оширилади.Илмий марказ малака сертификатини бериш имтиҳонини 4 та кўникма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) асосида онлайн шаклда ташкил этади. Имтиҳон учун талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, тўловларни қабул қилиш, имтиҳонни ўтказиш, натижаларни эълон қилиш, апелляция мурожаатларини қабул қилиш ҳамда электрон сертификат беришни назарда тутувчи "Ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳони" (Uzbek language proficiency test) электрон платформасини ишга туширилади.Малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгор 50 доллар тўлайди.
https://sputniknews.uz/20251021/prezident-uzbek-til-korpus-topshiriq-52873543.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/15/52861406_220:140:931:673_1920x0_80_0_0_07f7c4eb57fa91b8548c436cf9564a85.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбек тили имтиҳон сертификат хорижликлар
ўзбек тили имтиҳон сертификат хорижликлар
Чет эл фуқаролари ўзбек тилидан имтиҳон топширади
В1 даражадаги сертификатга эга шахслар фуқароликка қабул қилишда давлат тили имтиҳонидан озод этилади.
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. 2026 йил 1 мартдан чет эл фуқаролари учун Тилларни ўқитиш, ўрганиш ва баҳолаш бўйича умумевропа мезонлари (CEFR) талаблари асосида ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари жорий этилади. Ҳукуматнинг тегишли қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб CEFR мезонларига мувофиқ чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини билишнинг A1, А2 ва В1 даражалари бўйича, 2027 йил 1 мартдан бошлаб эса В2, С1 ва С2 даражалари бўйича малака сертификатини бериш учун имтиҳонлар жорий этилади.
Камида B1 даражадаги малака сертификатига эга хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан озод этилади.
Имтиҳонларни ташкил этиш ва сертификатлаш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Илмий-ўқув амалий маркази томонидан амалга оширилади.
Илмий марказ малака сертификатини бериш имтиҳонини 4 та кўникма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) асосида онлайн шаклда ташкил этади. Имтиҳон учун талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, тўловларни қабул қилиш, имтиҳонни ўтказиш, натижаларни эълон қилиш, апелляция мурожаатларини қабул қилиш ҳамда электрон сертификат беришни назарда тутувчи "Ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳони" (Uzbek language proficiency test) электрон платформасини ишга туширилади.
Малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгор 50 доллар тўлайди.