Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Суми вилоятидаги аҳоли пунктини назоратга олди

Шунингдек, Суми ва Харьков йўналишларида Украина тузилмаларига зарбалар берилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Суми вилоятидаги Белая Береза аҳоли пунктини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Шунингдек, Суми вилоятининг Пролетарское ва Кондратовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг механизациялашган бригадаси тузилмаларига қақшатгич зарбалар берилган.
Харьков йўналишида эса Графское, Революционное ва Волчанские Хутора аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина армиясининг мотопиёда бригадаси ва Миллий гвардия бригадаси бўлинмаларига кучли зарба берилган.
Маълум қилинишича, Украина томони 90 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчисини, олтита автомобилни ва дала артиллерия қуролини йўқотган. Шунингдек, ўқ-дори омбори ва радиоэлектрон кураш станцияси йўқ қилинган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари 2 та аҳоли пунктини озод қилди, яна учтаси озод қилиниш арафасида