ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистонда эндиликда абитуриентлар учун чет тили биринчи фан ҳисобланган йўналишларга киришда B1 даражадаги сертификат ҳам имтиёз беради. Бу бўйича ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янги тартибга кўра, фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади.
Шунингдек, фанлар мажмуасида чет тили мавжуд бўлган йўналишларда:
B1 даражадаги сертификатга эга абитуриентларга ушбу фан бўйича максимал баллнинг 75 фоизи берилади;
B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентларга максимал балл берилади.
Илгари эса мазкур йўналишларга қабул қилиш учун камида B2 даражадаги сертификат талаб этилар эди.