Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОТБ прогнози: 2026 йилда Россия иқтисодиёти ўсади, доллар курси 94 рубль бўлади

ЕОТБ таҳлилчилари 2026 йилда Россия иқтисодиёти ўсиши тезлашишини прогноз қилди: ЯИМ — 1,4 фоиз, инфляция — 5,5 фоиз, доллар — 94 рубль.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) 2026 йилда Россия иқтисодиёти ўсиши тезлашишини прогноз қилди. Бу "Банкка аъзо еттита давлат учун 2026–2028 йилларга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози" доирасида эълон қилинган.
Таҳлилчиларга кўра, иқтисодий фаолликни давлат бюджети харажатлари ва иш ҳақларининг ўсиши қўллаб-қувватлайди. Асосий ставканинг босқичма-босқич пасайиши эса кредитлаш ва инвестицияларни тиклашга шароит яратади.
2026 йил учун асосий прогнозлар:
ЯИМ ўсиши — 1,4 фоиз.
Бюджет тақчиллиги сақланиши, солиқ юки ошиши ва нефть нархи сўнгги 3 йил ўртачасидан паст бўлишига қарамай, 2026 йилда иқтисодиёт 1,4%га ўсиши прогноз қилинмоқда. Бунга аҳоли даромадлари ўсиши, кредитлаш ва инвестициялар кўпайиши туртки бўлади.
Инфляция — 5,5 фоиз.
Инфляция секинлашади, аммо мақсаддан юқори бўлиб қолади. Бунга қуйидагилар таъсир қилади:
юқори ставкаларни сақлаб қолиш;
инфляцион кутилмаларнинг пасайиши;
ҚҚСнинг 20% дан 22% га оширилиши;
бюджет рағбатлантириш чоралари;
коммунал тарифлар индексацияси ва утилизация йиғимининг ошиши.
Асосий ставка — йил охирига 13 фоиз атрофида бўлади. ҚҚС оширилишининг энг юқори таъсири ўтгач, II чоракдан бошлаб ставка пасайиши кутилмоқда.
Доллар курси — ўртача 94 рубль.
Бу қуйидагилар фонида шаклланади:
нефть нархи сўнгги йиллар ўртачасидан паст бўлиши;
импорт тикланиши;
ноэнергетика экспорти ўсиши;
рубль активлари даромадлилигининг пасайиши;
Россия банки валюта таклифини қисқартириши.
Ўзбекистон иқтисодиёти 2028 йилга қадар барқарор ўсади — ЕОТБ