Ўзбекистон иқтисодиёти 2028 йилга қадар барқарор ўсади — ЕОТБ

Oбуна бўлиш
ЕОТБ Ўзбекистон ЯИМи 2026 йилда 6,8% ўсишини башорат қилди.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон иқтисодиёти 2028 йилга қадар барқарор ўсади — ЕОТБ, деб прогноз қилмоқда Евроосиё тараққиёт банки.
ЕОТБ макроиқтисодий прогнозиги кўра, 2026–2028 йилларда минтақа мамлакатлари иқтисодиёти ўрта ва юқори суратларда ўсади. Инвестиция фаоллиги ва ички талаб асосий ўсиш омиллари бўлиб қолади.
Минтақада, инвестициялар айниқса ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати, энергетика ва қурилишда соҳаларига йўналтирилади. Нефть нархи бироз пасаяди, металлар ва олтин эса юқори бўлиб қолади, - дейилади прогнозда.
2026 йилда эса минтақавий ЯИМ ўсиши 2,3% га етади. Бунда Қирғизистон (9,3%), Тожикистон (8,1%), Ўзбекистон (6,8%) ва Қозоғистон (5,5%) етакчилар бўлиб қолмоқда.
Глобал иқтисодиёт ўсиши 2024-2025 йилларга қараганда бироз секинлашади. АҚШда 2026 йилда ўсиш тахминан 1,6%, Европа Иттифоқи ҳудудида 1,1%, Хитой иқтисодиёти эса 4,6% га ўсиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0