ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. АЭСнинг тўлиқ қувватга чиқиши Ўзбекистонга йилига 4–6 миллиард куб метр газни тежаш имконини беради.
Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистонга Миллий энергетика хавфсизлиги жамғармасининг етакчи таҳлилчиси, Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети эксперти Игорь Юшков маълум қилди.
Шунингдек, у атом технологиялари кластерининг ташкил этилиши Ўзбекистонда илмий мактаб ривожига кучли туртки беришини ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги йўналишларни шакллантиришини таъкидлади.
"Бу, жумладан, ядровий тиббиёт соҳасида онкология каби касалликларни даволаш учун арзонроқ материаллар олиш имконини беради", — деди эксперт.
Маълумот учун: Миллий статистика маълумотларига кўра 2025 йилда Ўзбекистонда 42,3 миллиард куб метр газ ишлаб чиқарилган.