ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв Покистон Ислом Республикасининг Россиядаги элчиси Файсал Нияз Тирмизи билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Покистон томони ЕОИИга аъзо “бешлик” давлатлари билан ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва савдо ҳажмини оширишдан манфаатдор эканини билдирди.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо фаол ривожланмоқда, бироқ унинг ҳозирги ҳажми Покистон ва ЕОИИ мамлакатлари иқтисодиёти кўламига мос келмайди ва сезиларли даражада оширилиши мумкин”, — деди Андрей Слепнёв.
Маълумот учун, Покистон аҳоли сони бўйича дунёда бешинчи ўринда туради (тахминан 250 миллион нафар). 2020–2024 йилларда Покистон ва ЕОИИ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 10 фоизга ошган.