https://sputniknews.uz/20250821/hindiston-eoii-savdo-bitim-51393479.html
Ҳиндистон ва ЕОИИ эркин савдо тўғрисида битим тузишга яқинлашмоқда
Ҳиндистон ва ЕОИИ эркин савдо тўғрисида битим тузишга яқинлашмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ ва Ҳиндистон эркин савдо бўйича музокараларни янги босқичга олиб чиқмоқда. Икки томон савдо ҳажмини ошириш ва “Шимол–Жануб” иқтисодий йўлагидан самарали... 21.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-21T15:29+0500
2025-08-21T15:29+0500
2025-08-21T15:29+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
ҳиндистон
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51390410_0:61:1400:849_1920x0_80_0_0_78afd1d6f0d581313928452fe0af3786.jpg
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)–Ҳиндистон эркин савдо битими юзасидан музокаралар гуруҳи раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда ЕИК Савдо сиёсати департаменти директори ўринбосари Михаил Черекаев ва Ҳиндистон Тижорат департаменти қўшимча котиби Шри Ажай Баду иштирок этди.Музокаралар гуруҳлари раҳбарлари ЕИК вазирини музокаралар учун техник топшириқ тасдиқланганлиги ҳақида хабардор қилди. Томонлар музокаралар жараёнини бошлаш бўйича кейинги босқичларни ва бўлажак савдо битимининг бошқа ташкилий жиҳатларини муҳокама қилдилар.Халқаро савдо маркази (Жаҳон савдо ташкилоти ва БМТ қўшма агентлиги) маълумотларига кўра, 2024 йилда ЕОИИ мамлакатлари ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 69 миллиард долларни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 7 фоизга ошган."Шимол-Жануб" иқтисодий йўлаги тўғрисидаги битим 2000 йил 12 сентябрда имзоланган. Унинг иштирокчилари 10 та мамлакат, шу жумладан, Россия ва Қозоғистон. Европа шимолини Россия, Кавказ ва Марказий Осиё орқали Форс кўрфази ва Ҳинд океани давлатлари билан боғлайди.Маълумот учун, "Шимол - Жануб" иқтисодий йўлаги Европа шимолини Форс кўрфази ва Ҳинд океани давлатлари билан боғлайди. Йўлак тўғрисидаги битим 2000 йил сентябрь ойида Ҳиндистон, Эрон ва Россия томонидан имзоланган. Кейинчалик лойиҳага Қозоғистон, Беларус, Ўмон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон ва Сурия қўшилди.
https://sputniknews.uz/20240608/shimol-janub-xalqaro-yolagi-ozbekiston-uchun-qanday-imkoniyatlarni-ochib-beradi-44303199.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51390410_94:0:1306:909_1920x0_80_0_0_9b5cfeba3c9d986ed55314eee784ae6a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, ҳиндистон, иқтисод
Ҳиндистон ва ЕОИИ эркин савдо тўғрисида битим тузишга яқинлашмоқда
ЕОИИ ва Ҳиндистон эркин савдо бўйича музокараларни янги босқичга олиб чиқмоқда. Икки томон савдо ҳажмини ошириш ва “Шимол–Жануб” иқтисодий йўлагидан самарали фойдаланишни муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)–Ҳиндистон эркин савдо битими юзасидан музокаралар гуруҳи раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда ЕИК Савдо сиёсати департаменти директори ўринбосари Михаил Черекаев ва Ҳиндистон Тижорат департаменти қўшимча котиби Шри Ажай Баду иштирок этди.
Музокаралар гуруҳлари раҳбарлари ЕИК вазирини музокаралар учун техник топшириқ тасдиқланганлиги ҳақида хабардор қилди. Томонлар музокаралар жараёнини бошлаш бўйича кейинги босқичларни ва бўлажак савдо битимининг бошқа ташкилий жиҳатларини муҳокама қилдилар.
"Сўнгги бир неча йил ичида ЕОИИнинг Ҳиндистон билан товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ошганини мамнуният билан қайд этамиз. Савдо ҳажмини янада ошириш, шунингдек, тармоқлараро ҳамкорликни, жумладан, "Шимол-Жануб" иқтисодий йўлагидан фойдаланган ҳолда мустаҳкамлашдан умидвормиз," - деди Андрей Слепнёв.
Халқаро савдо маркази (Жаҳон савдо ташкилоти ва БМТ қўшма агентлиги) маълумотларига кўра, 2024 йилда ЕОИИ мамлакатлари ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 69 миллиард долларни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 7 фоизга ошган.
"Шимол-Жануб" иқтисодий йўлаги тўғрисидаги битим 2000 йил 12 сентябрда имзоланган. Унинг иштирокчилари 10 та мамлакат, шу жумладан, Россия ва Қозоғистон. Европа шимолини Россия, Кавказ ва Марказий Осиё орқали Форс кўрфази ва Ҳинд океани давлатлари билан боғлайди.
Маълумот учун, "Шимол - Жануб" иқтисодий йўлаги Европа шимолини Форс кўрфази ва Ҳинд океани давлатлари билан боғлайди.
Йўлак тўғрисидаги битим 2000 йил сентябрь ойида Ҳиндистон, Эрон ва Россия томонидан имзоланган. Кейинчалик лойиҳага Қозоғистон, Беларус, Ўмон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон ва Сурия қўшилди.