Бухоро жамоат транспортида нақдсиз тўлов жорий этилмоқда: босқичлар маълум

2026 йилдан Бухоро шаҳри автобус йўналишларида электрон тўлов тизими босқичма-босқич жорий этилади, апрелдан эса тўловлар фақат нақдсиз шаклда қабул қилинади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Бухоро шаҳрида жамоат транспортида электрон тўлов тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, автобусларда йўл кира 3 000 сўм, электрон тўлов орқали эса 2 000 сўмни ташкил этади.
Тизим жорий этиш босқичлари
Биринчи босқич — 2026 йил 1 февралдан қуйидаги йўналишларда:
2-сонли "Бухоро АШБ – Ситора бозор"
5-сонли "Ф. Хўжаев" МФЙ – Тўқимачи бош бекати"
10-сонли "Алпомиш кўчаси – "Шайхон" МФЙ"
17Б-сонли "Чорбакр бош бекати – Аэропорт"
19-сонли "Карвон бозори – Карвон шоппинг"
33-сонли "Трикотаж фабрикаси – Моҳи Хоса санаторийси"
1-сонли "Бухоро АШБ – Зарманоқ".
Иккинчи босқич — 2026 йил 1 апрелдан қолган барча мавжуд йўналишларда тўловлар фақат электрон тарзда қабул қилинади.
ATTO: алмашинув тарифи йўловчиларга миллиардлаб сўм тежаб берди