Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси бошланди

Тошкентда илк бор ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида 45 мамлакат Миллий Олимпия қўмиталари ва спорт экспертлари иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкентда Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Анжуман илк бор Ўзбекистонда ўтаётгани ва унинг доирасида қатор сессия ҳамда йиғилишлар ўтказилаётгани қайд этилмоқда.
В Ташкенте началась 46-я Генеральная Ассамблея Олимпийского совета Азии

Унда Осиё қитъасининг 45 мамлакати Миллий Олимпия қўмиталари ва халқаро спорт экспертлари иштирок этмоқда.

Тадбирда, шунингдек, Россия спорт вазири Михаил Дягтерев ҳам иштирок этди.
В Ташкенте началась 46-я Генеральная Ассамблея Олимпийского совета Азии
Эслатиб ўтамиз, Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) раиси биринчи ўринбосари, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний ассамблея доирасида ташкилот раҳбарлиги учун ўтказиладиган сайловда ягона номзод сифатида кўрсатилган.
ООК делегацияси Олимпия шаҳарчаси ва Ислом цивилизацияси маркази билан танишди