ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган делегация аъзолари Олимпия шаҳарчаси мажмуаси ҳамда Ислом цивилизацияси маркази билан танишди.
Олимпия шаҳарчасига ташриф давомида хорижий меҳмонларга “Велодром”, “Марказий ўйингоҳ”, “Сув спорт турлари”, “Жамоавий спорт турлари” ва “Яккакураш спорт турлари” бинолари ҳамда уларда яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Делегация Олимпийского совета Азии в Ташкенте
© Министерство спорта
Ислом цивилизацияси марказига ташриф чоғида эса меҳмонларга Ўзбекистоннинг бой ислом тарихи, маданий мероси ва марказда сақланаётган бебаҳо маънавий ёдгорликлар ҳақида атрофлича маълумот тақдим этилди.
Шунингдек, марказнинг замонавий меъморий ечими, иншоот тузилиши, ноёб экспонатлар ҳамда ўтмиш ва бугун уйғунлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.