Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Трамп куч орқали иш кўради, эгилганлар яна эгилаверади — Кремль матбуот котиби интервьюси

Дмитрий Песков "Россия 1"га интервьюсида Трамп, Европа, Украина, Канада ва энергетика масалалари юзасидан бир қатор кескин баёнотлар берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Трамп барча масалаларни куч орқали ҳал қилиш тарафдори ва ким эгилса, яна эгилишда давом этаверади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков "Россия 1" телеканалига берган интервьюсида айтди.
Песковнинг бошқа баёнотлари:
Бу ўзгаришларнинг барчаси (АҚШ ва Европа муносабатларида) эҳтимол, Европада ўнлаб йиллар давомида ҳукмронлик қилган ўша икки томонлама стандартлар ва иккиюзламачиликнинг натижасидир;
Трамп барча масалаларни куч орқали ҳал қилиш тарафдори. Ва ким эгилса, у яна эгилишда давом этаверади. Энг муҳими — Россия билан бундай қилмаслик;
Трамп — тажрибали сиёсатчи, у ўз ёндашувларини шафқатсиз, бешафқат бизнес тамойилларига асослайди;
Трамп Макрон билан ёзишмаларни (матнини -таҳр.) эълон қилгани фонида барча европаликлар том маънода оёққа турди. Аммо Макрон Путин билан суҳбатни эълон қилганида ҳеч ким оёққа турмади;
Трамп қўллайдиган усуллар бизнинг кўп қутбли дунё ҳақидаги ёндашувларимизга тўлиқ мос келмайди;
Трамп ўз манфаатларини, ва албатта, биринчи навбатда, ўз мамлакати манфаатларини ҳимоя қилади;
АҚШ Украина масаласида шошилмоқда, уларни тушуниш мумкин;
Путин жиддий музокаралар бўлаётган вақтга эътибор бермайди" (Кремлда Уиткофф билан кечги музокаралар ҳақида);
Украинанинг ҳудудий масаласи бўйича “Анкориж формуласи”ни амалга ошириш музокаралар жараёнини тез суръатларда илгари суриш имконини беради;
Канада бош вазири АҚШ ҳақидаги баёнотларидан сўнг дарҳол “Тинчлик кенгаши”га аъзо бўлиш таклифидан маҳрум этилди;
Канадани мамлакат бош вазирининг АҚШ ҳақидаги баёнотидан сўнг катта бош оғриғи кутиши мумкин;
Биз бошиданоқ олдинда жуда қийин ва узоқ йўл борлигини айтганмиз. Бу тез йўл эмас (Украина можароси ечими ҳақида);
Россия ҳарбийлари Гренландияда “олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизими пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги режаларни диққат билан таҳлил қилади;
Киев режими берувчининг қўлини тишлашга тайёр" (Зеленскийнинг Европани танқид қилгани ҳақида);
Афсуски, Европа ҳокимият тепасида турган сиёсатчиларнинг айнимоқда. Бундан бутун халқаро муносабатлар тизими азият чекмоқда. Улар билимсиз;
На Россия, на АҚШ Каллас (ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили) билан ҳеч қачон ҳеч нарсани муҳокама қилмайди, унинг кетишини кутиш керак;
Европа ўз қўли билан Россия билан энергетика соҳасида ҳамкорликдан воз кечиб, ўзига тузоқ қўйди;
Биз кескин жаҳон рақобати шароитида ишладик. Ҳозир эса улар (европаликлар) онгли равишда дунёдаги асосий сотувчилардан биридан воз кечганларидан сўнг шартларни белгилайдиган бошқа асосий сотувчига қарам бўлиб қолишди;
Россияга қарамлик аслида шартли эди, бу ўзаро боғлиқлик эди. Биз сотувчи сифатида уларга боғлиқ эдик, улар харидор сифатида бизга боғлиқ эди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Киев режимини қайта қуроллантиришга йўл қўйилмайди — Лавровнинг Украина бўйича баёнотлари