ANOC раҳбари ўринбосари Шайх Жавъан Бош Ассамблеяда иштирок этиш учун Тошкентга келди

Тошкентда ўтадиган Осиё Олимпия кенгаши 46-Бош Ассамблеяси доирасида Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний пойтахтга етиб келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Тошкентда ўтказиладиган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси фахрий меҳмонларидан бири — Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) раисининг биринчи ўринбосари, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний пойтахтга етиб келди.
Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти кутиб олди.
Маълумот учун, Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси доирасида ташкилот раҳбарлиги учун ўтказиладиган сайловда ягона номзод сифатида кўрсатилган.
Тошкентда Бутунжаҳон сузиш федерациясининг минтақавий маркази очилди