https://sputniknews.uz/20260124/toshkentda-butunjahon-suzish-federatsiyasining-mintaqaviy-markazi-ochildi-55237273.html
Тошкентда Бутунжаҳон сузиш федерациясининг минтақавий маркази очилди
Тошкентда Бутунжаҳон сузиш федерациясининг минтақавий маркази очилди
Sputnik Ўзбекистон
2026 йил кузда Тошкентда сузиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. 24.01.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-01-24T14:48+0500
2026-01-24T14:48+0500
2026-01-24T14:54+0500
спорт
туризм ва спорт вазирлиги
шаҳноза мирзиёева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/18/55237428_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_28215500703cb8c494517423971f82df.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкентда Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) Ижроия қўмитаси Бюросининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.Ушбу муносабат билан Ўзбекистонга World Aquatics президенти, Осиё Олимпия кенгаши Бош директори Ҳусайн Ал Мусалам бошчилигидаги делегация ташриф буюрган. Меҳмонлар Олимпия шаҳарчасидаги сув спорти турларига мўлжалланган иншоотлар билан таништирилиб, унда машғулот ўтаётган спортчилар билан ҳам яқиндан суҳбат ўтказилди.Тадбир давомида, сув спорти иншоотида World Aquaticsнинг минтақавий маркази очилиш маросими ҳам ўтказилди.Мазкур тадбирда фахрий мехмон сифатида АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид ҳам иштирок этди.Олимпия шаҳарчаси спорт мажмуаси меҳмонларда юқори таасурот қолдириб, келгусида нуфузли мусобақаларни шу ерда ташкил этиш таклифлари ҳам кўриб чиқилди.Маълумот учун: Бутунжаҳон сузиш федерацияси 1908 йилда Буюк Британияда ташкил этилган. Ташкилот глобал миқёсда сузиш, сувга сакраш, сув полоси каби сув спорт турларини тартибга солади ва тарғиб қилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/18/55237428_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_5163e9d319d03f9a472b6d49daabc47a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, туризм ва спорт вазирлиги, шаҳноза мирзиёева
спорт, туризм ва спорт вазирлиги, шаҳноза мирзиёева
Тошкентда Бутунжаҳон сузиш федерациясининг минтақавий маркази очилди
14:48 24.01.2026 (янгиланди: 14:54 24.01.2026) 2026 йил кузда Тошкентда сузиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкентда Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) Ижроия қўмитаси Бюросининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Ушбу муносабат билан Ўзбекистонга World Aquatics президенти, Осиё Олимпия кенгаши Бош директори Ҳусайн Ал Мусалам бошчилигидаги делегация ташриф буюрган.
Йиғилишда Бюро аъзоси Шаҳноза Мирзиёева сўзга чиқиб, Ўзбекистонда сув спорти жадал ривожланаётганини, бу борада амалга оширилаётган ишлар ва 2026 йилнинг октябрь ойида Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичларидан бири бўлиб ўтиши билан боғлиқ масалалар ҳақида сўз юритди.
Меҳмонлар Олимпия шаҳарчасидаги сув спорти турларига мўлжалланган иншоотлар билан таништирилиб, унда машғулот ўтаётган спортчилар билан ҳам яқиндан суҳбат ўтказилди.
Олимпия шаҳарчасида фойдаланишга топширилган янги сув спорти иншоотида бир вақтнинг ўзида спортнинг сувга сакраш, сузиш турлари бўйича машғулотларни белгиланган талаблар асосида узлуксиз ташкил этиш имконияти мавжуд.
Тадбир давомида, сув спорти иншоотида World Aquaticsнинг минтақавий маркази очилиш маросими ҳам ўтказилди.
Мазкур тадбирда фахрий мехмон сифатида АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид ҳам иштирок этди.
Олимпия шаҳарчаси спорт мажмуаси меҳмонларда юқори таасурот қолдириб, келгусида нуфузли мусобақаларни шу ерда ташкил этиш таклифлари ҳам кўриб чиқилди.
Маълумот учун: Бутунжаҳон сузиш федерацияси 1908 йилда Буюк Британияда ташкил этилган. Ташкилот глобал миқёсда сузиш, сувга сакраш, сув полоси каби сув спорт турларини тартибга солади ва тарғиб қилади.