ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Россия Қуролли кучлари ўтган ҳафта давомида Украинадаги махсус ҳарбий операция ҳудудидаги 5 та аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХРдаги Приволье ва Новопавловка, Запорожье вилоятидаги Прилуки ва Павловка ҳамда Харьков вилоятидаги Симиновка озод қилинган.
Симиновкани “Шимол” қўшинлари гуруҳи ҳарбийлари озод қилишга муваффақ бўлган.