Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Песков Украина бўйича музокаралардаги Россиянинг муҳим шартини маълум қилди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Украина Қуролли кучлари Донбасс ҳудудини тарк этиши шарт, бу Россия томонининг муҳим шарти. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Россиянинг Украина, Украина Қуролли кучлари Донбасс ҳудудини тарк этиши шартлиги тўғрисидаги позицияси яхши маълум. Бу жуда муҳим шартдир”, - деди Кремль вакили.
Шунингдек, Песков музокаралар кун тартибида қолаётган бошқа масалалар борлигинини ҳам таъкидлади.
23 январь куни Владимир Зеленский Донбасс масаласи Абу-Дабидаги Россия, АҚШ ва Украинанинг уч томонлама музокараларида асосий мавзу бўлишини айтди. “Corriere della Sera” нашри маълумотларига кўра, Абу-Дабида АҚШ, Россия ва Украина вакиллари молиявий қўллаб-қувватлаш ва хавфсизлик кафолатлари эвазига Украинанинг ҳудуддан воз кечишини муҳокама қилишади. “Axios” нашри ҳам учрашувнинг асосий мавзуси ҳудудлар устидан назорат ўрнатиш масаласи бўлишини ёзмоқда.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин АҚШ делегацияси билан учрашувда ҳудудий масалани ҳал қилмасдан узоқ муддатли тинчликка эришиб бўлмасликни қайд этган эди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Кремль Путин ва Уиткофф музокаралари натижаларини маълум қилди