ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Куба ўзининг Россиядаги элчиси Энрике Орта Гонсалесни Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳузуридаги доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтказди.
Мамлакатнинг янги доимий вакили ўзининг фархий ёрлиғини ЕИК ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаевга топширди.
ЕИК матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида ЕИК ва Кубанинг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан батафсил фикр алмашилди. Хусусан, ЕИК ва Куба ҳукумати ўртасида ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Сагинтаевнинг маълум қилишича, 2025 йилда томонлар 2021-2025 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режасини якунлади. Энди шунга ўхшаш ҳужжат кейинги беш йиллик учун келишилмоқда.
“Биз Кубанинг деярли барча давлат бошқарув органларининг Евроосиё "бешлиги" давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишда фаол иштирокини юқори баҳолаймиз. Евроосиё иқтисодий комиссияси, ўз навбатида, мамлакатларимизнинг бизнес мулоқотини ривожлантиришга имкон қадар кўпроқ ҳисса қўшишга тайёр”, - дея таъкидлади ЕИК ҳайъати раиси.
Эслатамиз, Куба Евроосиё иқтисодий иттифоқида Ўзбекистон билан бирга кузатувчи давлат мақоми олган.