Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Куба ЕИК ҳузурида ўзининг янги доимий вакилини аккредитациядан ўтказди

© Пресс-служба ЕЭКБакитжан Сагинтаев ва Кубанинг янги доимий вакили Энрике Орта Гонсалес
Бакитжан Сагинтаев ва Кубанинг янги доимий вакили Энрике Орта Гонсалес - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2026
Oбуна бўлиш
ЕИК ва Куба ҳукумати ўртасида ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Куба ўзининг Россиядаги элчиси Энрике Орта Гонсалесни Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳузуридаги доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтказди.
Мамлакатнинг янги доимий вакили ўзининг фархий ёрлиғини ЕИК ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаевга топширди.
ЕИК матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида ЕИК ва Кубанинг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан батафсил фикр алмашилди. Хусусан, ЕИК ва Куба ҳукумати ўртасида ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Сагинтаевнинг маълум қилишича, 2025 йилда томонлар 2021-2025 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режасини якунлади. Энди шунга ўхшаш ҳужжат кейинги беш йиллик учун келишилмоқда.

“Биз Кубанинг деярли барча давлат бошқарув органларининг Евроосиё "бешлиги" давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишда фаол иштирокини юқори баҳолаймиз. Евроосиё иқтисодий комиссияси, ўз навбатида, мамлакатларимизнинг бизнес мулоқотини ривожлантиришга имкон қадар кўпроқ ҳисса қўшишга тайёр”, - дея таъкидлади ЕИК ҳайъати раиси.

Эслатамиз, Куба Евроосиё иқтисодий иттифоқида Ўзбекистон билан бирга кузатувчи давлат мақоми олган.
Состоялось заседание Совместной комиссии ЕИК и Правительства Кубы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ–Куба музокаралари: саноат ва туризмдаги лойиҳалар муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0