ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. 21 январь куни АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу мақсадда ташкил этилган чартер рейс АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Натижада Ўзбекистон фуқароларининг Ватанига хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланган.
Қайд этилишича, мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилган навбатдаги амалий қадамлардан биридир. Фуқароларнинг хориждаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни Ватанига қайтариш бўйича ишлар изчил давом этмоқда.