Россияда тиббий кўрикдан бош тортган мигрантлар депортация қилиниши мумкин

© Sputnik / Максим БлиновЗдание Государственной Думы РФ
Здание Государственной Думы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2026
Oбуна бўлиш
Россияга уч ойдан ортиқ муддатга келган чет эл фуқаролари учун мажбурий тиббий кўрик талаблари кучайтирилиб, қоидабузарлик учун депортация чоралари қўлланиши мумкин
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Россияга келган чет эл фуқаролари тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда, суд қарори асосида мамлакатдан чиқариб юбориш имконияти билан жарима қўллаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу тартиб Россияга уч ойдан ортиқ муддатга келган барча чет эл фуқароларига татбиқ этилади. Шу билан бирга, мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш учун белгиланган муддатни 90 кундан 30 кунгача қисқартириш таклиф қилинмоқда.
Таклиф этилаётган ўзгартишлар доирасида тиббиёт ташкилотларига маълумот тақдим этиш бўйича янги мажбуриятлар жорий этилади.
"Тиббиёт ташкилотларига маълумот юбориш мажбуриятини юклаш: Россия Ички ишлар вазирлигига — расмийлаштирилган хулосалар тўғрисида, Роспотребнадзорга — муҳожирда юқумли касаллик аниқлангани тўғрисида уни тезкор депортация қилиш мақсадида," — дея қўшимча қилди Давлат думаси раиси.
Бундан ташқари, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар йўқлиги ҳақидаги ҳужжатларни қалбакилаштириш ва айлантириш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилгани айтилди.
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2025
Россияда миграция имтиҳонлари тартиби ўзгармоқда — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0