https://sputniknews.uz/20251228/russia-migratsiya-imtihonlar-ozgarish-54514248.html
Россияда миграция имтиҳонлари тартиби ўзгармоқда — тафсилотлар
Россияда миграция имтиҳонлари тартиби ўзгармоқда — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
2026 йил 1 январдан Россияда мигрантлар рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳонларни фақат компьютер ва масофавий технологиялар орқали топширади. Назорат Рособрнадзор томонидан амалга оширилади.
2025-12-28T19:02+0500
2025-12-28T19:02+0500
2025-12-28T19:02+0500
мигрантлар
рус тили
тарих
қонунчилик
рақамли технологиялар
россия
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/16/46260384_0:93:3311:1955_1920x0_80_0_0_ff05c41149426c33e1471d6e2347b57f.jpg
ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. Россияда мигрантлар 2026 йил 1 январдан бошлаб рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билиш бўйича тест синовларини фақат компьютерларда ва масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда топширади. Бу ҳақда Россия Таълим ва фан вазирлигига таяниб, РИА Новости хабар берди.Айтилишича, ҳозирда имтиҳон жараёнининг шаффофлигини ошириш ҳамда билимларни баҳолашда инсон омилини минималлаштиришга қаратилган мазкур тартибни жорий этиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.Маълум қилинишича, имтиҳон топшириш имконияти ҳозирда Россиянинг барча субъектлари ҳудудида ҳамда мамлакат ташқарисида жами 203 та пунктда ташкил этилган. Чет эл фуқаролари учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон ўтказиш соҳасидаги назорат эса Рособрнадзор томонидан амалга оширилади.
https://sputniknews.uz/20251113/migratsiya-imtihon-uzbekistan-otm-53435247.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/16/46260384_291:0:3022:2048_1920x0_80_0_0_fd78f77847477c55e8bb2c76d4b1050c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия мигрантлари, рус тили имтиҳони, мигрантлар учун тест, компьютер имтиҳон, масофавий технологиялар, россия тарихи, россия қонунчилиги, рособрнадзор, риа новости
россия мигрантлари, рус тили имтиҳони, мигрантлар учун тест, компьютер имтиҳон, масофавий технологиялар, россия тарихи, россия қонунчилиги, рособрнадзор, риа новости
Россияда миграция имтиҳонлари тартиби ўзгармоқда — тафсилотлар
Россияда чет эл фуқаролари учун рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби ўзгармоқда. Янги формат имтиҳон жараёнининг шаффофлигини оширишга қаратилган
ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. Россияда мигрантлар 2026 йил 1 январдан бошлаб рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билиш бўйича тест синовларини фақат компьютерларда ва масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда топширади. Бу ҳақда Россия Таълим ва фан вазирлигига таяниб, РИА Новости
хабар берди.
Айтилишича, ҳозирда имтиҳон жараёнининг шаффофлигини ошириш ҳамда билимларни баҳолашда инсон омилини минималлаштиришга қаратилган мазкур тартибни жорий этиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Вазирликда қўшимча қилишича, ўзгартиришлар имтиҳон топшириқларини ҳар ойда янгилашни ва уларга жавобларни очиқ жойлаштириш амалиётидан воз кечишни ҳам назарда тутади.
Маълум қилинишича, имтиҳон топшириш имконияти ҳозирда Россиянинг барча субъектлари ҳудудида ҳамда мамлакат ташқарисида жами 203 та пунктда ташкил этилган. Чет эл фуқаролари учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон ўтказиш соҳасидаги назорат эса Рособрнадзор томонидан амалга оширилади.