ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Цюрих халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Бирлашган савдо-саноат палатаси раҳбари Дорит Пробст кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 22 январь куни Давос шаҳрида мамлакат етакчиси АҚШ президенти Дональд Трамп ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этиши ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклифини қабул қилган эди.