Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази “Медфлора” маҳсулоти бўйича огоҳлантирди

Назорат тадбирларида айрим тиббиёт маҳсулотлари сифатида камчиликлар аниқланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. “Медфлора” МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган 70 фоизли тиббиёт этил спирти норматив ҳужжат талабларига жавоб бермайди. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, марказнинг Постмаркетинг назорати бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида мазкур маҳсулот харид қилиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилган.
Текширув натижасига кўра, “Медфлора” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 70 фоизли тиббиёт этил спирти (ишлаб чиқарилган сана: 2022 йил февраль, яроқлилик муддати: чекланмаган, серия: 210222) белгиланган норматив талабларга мос эмаслиги аниқланган.
Шунингдек, текширувлар давомида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни Яхши ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ҳамда Ўз ДСт талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификат мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Сифатсиз маҳсулотни чақириб олганлар жаримадан озод бўлади