Матбуот маркази

АЭС хавфли эмасми - оддий тилда тушунтириб берилди

Таъкидланишича, атом электр станцияларида хавф минималлаштирилган бўлиб, хавфсизлик тизимлари доимий равишда такомиллашиб бормоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Техник маълумотга эга бўлмаган одамга нима учун атом энергетикаси экологик тоза ва хавфсиз деб ҳисобланишини оддий сўзлар билан қандай тушунтириш мумкин?
Ушбу саволларга Sputnik Ўзбекистон халқаро матбуот марказида "Москва муҳандислик-физика институти" миллий тадқиқот ядро университети ("ММФИ" МТЯУ) Тошкент филиали талабалари тушунарли ва мураккаб атамаларсиз жавоб беришди.

"Мен кўпинча танишларимга АЭС нима эканлигини ва у қандай ишлашини тушунтиришга мажбур бўламан ва биринчи навбатда тушунтиришни бу урандаги чойнак эканлигидан бошлайман", - деди Муҳиддин Умидов.

Муроджон Илҳомжонов эса хавф минималлаштирилгани ва АЭСда хавфсизлик тизими доимий равишда ўсиб, ривожланиб бораётганини таъкидлади.

"Биз замонавий технологияларга ишонишимиз ва бу конструкция устида минглаб, миллионлаб муҳандислар ишлаганини, уни ўрганиш ва хавфсиз қилиш учун умрларини сарфлаганларини тушунишимиз керак", - деди у.

Видекўприкнинг тўлиқ ёзувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг.
АЭС учун танланган майдон жуда мақбул — мутахассис