https://sputniknews.uz/20251227/aes-uchun-tanlangan-maydon-mutlaq-havfsiz--mutaxassis-54505449.html
АЭС учун танланган майдон жуда мақбул — мутахассис
АЭС учун танланган майдон жуда мақбул — мутахассис
Sputnik Ўзбекистон
UzLITI Engineering мутахассисларининг фикрига кўра, майдоннинг хавфсизлиги асосли исботланган ва у ерда АЭС жойлаштиришга ҳеч қандай чеклов йўқ. 27.12.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-12-27T20:31+0500
2025-12-27T20:31+0500
2025-12-29T10:35+0500
аэс
ўзбекистон
россия
жиззах
атом энергетикаси
атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
ўзатом
росатом
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1b/54502899_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_c81a32562e97074c5fc74e00b2e181d6.jpg
ТОШКEНТ, 27 дек — Sputnik. Александра Терёхина. Ўзбекистон ядро ва радиация хавфсизлиги масалаларида халқаро ҳамжамиятга билан интеграция қилиш йўлида муҳим қадамларни қўйди. 2020-2025 йилларда мамлакат тўртта конвенцияга қўшилди: Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси, Ядровий бахтсиз ҳодисалар ҳақида эрта хабар бериш тўғрисидаги конвенция, Ядровий хавфсизлик тўғрисидаги конвенция ва Бахтсиз ҳодисалар ва радиологик бахтсиз ҳодисалар ҳолатларида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция. Ўзбекистон, шунингдек, атом электр станцияси хавфсизлигининг энг юқори даражасини таъминлайдиган МАГАТЭ тамойиллари ва кўрсатмаларига амал қилади.Натижалар Жиззах вилоятида UzLITI Engineering томонидан ўтказилган жамоатчилик эшитувларида эълон қилинди ва Александр Голубев томонидан тақдим этилди."АЭС учун танланган майдонда комплекс муҳандислик тадқиқотлари ўтказилмоқда. Текширувлар ҳам асосий майдоннинг ўзида, ҳам ўттиз километрлик туташ ҳудудда олиб борилди. Муҳандислик тадқиқотлари 2019 йилдан 2020 йилгача ўтказилди ва операцион мониторинг давом этмоқда ва бу доимий амалга оширилади", - деди Голубев.Атом электра станциясини ҳамма жойда ҳам қуриш мумкин эмас. Бир қатор тақиқловчи омиллар мавжуд. Масалан, АЭСни фаол Ер ёриқлари устида, юқори сейсмик фаолликка эга ҳудудларда, карст тупроқларида, махсус муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда (табиат қўриқхоналарида) ёки вулқон зоналарида қуриш мумкин эмас. Бундан ташқари, қатор салбий таъсир қилувчи омиллар ҳам белгиланган.Мутахассиснинг сўзларига кўра, майдон геологик жиҳатдан 100-120 метр чуқурликда ўрганилган - бу норматив ҳужжатлар талаби. Реактор блоки остида камида 120 метр чуқурликдаги қудуқ қазилиши керак.Муҳандислик, гидрологик, гидрометеорологик тадқиқотлар ҳам майдонда сув тошқини ёки бошқа эҳтимоли каби салбий омилларни аниқламади.Гидрологик омиллар, хусусан, сув, атом электр станциясини совутишда асосий элемент ҳисобланади ва аэрометеорологик ва метеорологик шароитлар атом электр станциясидан чиқадиган чиқиндиларнинг атмосферада тарқалишига ва кейинчалик аҳоли пунктларида ва таъсирланган ҳудудда чўкишига сезиларли таъсир кўрсатади.Муҳандислик ва экологик тадқиқотлар 30 километр радиусдаги атроф-муҳит шароитларини ҳам ўрганиб чиқди. Бунга атмосфера ҳавоси, тупроқ, ёввойи табиат ва ўсимликларни ўрганиш киради. Бу ерда ҳам ҳеч қандай қоидабузарликлар аниқланмади."Махсус муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ҳудуддан етарлича узоқликда жойлашган. Нурота қўриқхонаси ғарбда 33 километр, Арнасой орнитологик қўриқхонаси эса 5 километр узоқликда жойлашган, бу эса атом электр станциясини жойлаштириш мезонларига зид эмас", - деди Голубев.Атрофдаги табиий радиацион фон ҳам АЭС жойлаштиришнинг энг муҳим омиллардан биридир. Унинг даражасини аниқлаш учун миллий қонунчилик ва Россия стандартлари талабларига мувофиқ табиий муҳитнинг барча компонентлари бўйича қатор тадқиқотлар олиб борилмоқда.Атом электр станцияси, шунингдек, реакторнинг совутиш тизимидан чиқаётган иссиқлик, акустик эффектлар ва электр узатиш линиялари ва ташқи коммутаторлардан электромагнит майдонлар орқали иссиқлик эффектини ҳосил қилади. Муҳим таъсирларга радиация ва иссиқлик эффектлари киради. "Биз турли хил консерватив сценарийларни кўриб чиқдик. Хусусан ВВЭР ва РИТМ реакторларининг нормал ишлаш шароитидаги таъсири ва эҳтимоилий бузилиши сценарийсида атроф-муҳитга таъсирларини", - деди у.АЭС бош лойиҳачиси станцияси ишлаши пайтида атмосферага қандай радионуклидлар ва қанча миқдорда чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълумотларни тақдим этди. Барча ҳисоб-китоблар АЭСнинг нормал ишлаш ва эҳтимоий бузилиши шаоритида, атмосфера ёғинларининг тарқалиши шароитида радионуклидларнинг атрофга тарқалишини баҳолаш имконини берувчи ихтисослаштирилган дастурлар ёрдамида амалга оширилди. Бунда энг муҳим омиллардан бири шамол гули (роза ветров) йўналишидир."Тадқиқотларга кўра, АЭС нормал ишлаш пайтида ва айниқса РИТМ ва ВВЭР реакторларининг бир йил давомида биргаликда ишлаб чиқарган радиация дозаси шунчалик паст ва таъсир шунчалик аҳамиятсизки, у ҳатто рухсат этилган чегаранинг 1% дан ошмайди. Бу лойиҳанинг ушбу ҳудуд учун мутлақ хавфсизлигидан далолат беради", - деди мутахассис.АЭСнинг эҳтимолий бузилиш сценарийси учун ҳам амалга оширилган ҳисоблаш натижалари ҳам ҳудудга сезиларли таъсир кўрсатмаслигни намойиш қилди."Мен шуни таъкидламоқчиманки, бу консерватив (бўрттирилган) сценарий. Аслида, таъсир янада камроқ бўлади", - деди у.Техник хусусиятларга кўра, АЭСнинг трансчегаравий таъсирни баҳолаш муҳим вазифа эди. Яъни, агар шамол Ўзбекистон аҳоли пунктларига эмас, балки қўшни Қозоғистон томонга эсган тақдирда нима бўлади? Ҳисоб-китобларга кўра, ҳатто энг ноқулай шароитларда ҳам белгиланган стандартлар ва санитария мезонларидан ошмайди.АМТБ лойиҳаси салбий таъсирни юмшатиш бўйича қўшимча чораларни ҳам ўз ичига олади. Булар муҳандислик тайёргарлик, ер ишлари, гидроизоляция ва бетон ҳимоясидир. Ушбу зарур чоралар АЭСнинг асосий конструктив қурилмаларининг ишлаш муддатини узайтиради ва унинг хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатади.
https://sputniknews.uz/20251223/uzbekistan-aes-qurilish-iaea-standartlar-54410333.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/1b/54502899_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_2155d592ba1519577c7f76663ba91870.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аэс, ўзбекистон, россия, жиззах, атом энергетикаси, атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, ўзатом, росатом, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, жамият
аэс, ўзбекистон, россия, жиззах, атом энергетикаси, атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, ўзатом, росатом, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, жамият
АЭС учун танланган майдон жуда мақбул — мутахассис
20:31 27.12.2025 (янгиланди: 10:35 29.12.2025) UzLITI Engineering мутахассисларининг фикрига кўра, майдоннинг хавфсизлиги асосли исботланган ва у ерда АЭС жойлаштиришга ҳеч қандай чеклов йўқ.
ТОШКEНТ, 27 дек — Sputnik. Александра Терёхина. Ўзбекистон ядро ва радиация хавфсизлиги масалаларида халқаро ҳамжамиятга билан интеграция қилиш йўлида муҳим қадамларни қўйди.
2020-2025 йилларда мамлакат тўртта конвенцияга қўшилди: Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси, Ядровий бахтсиз ҳодисалар ҳақида эрта хабар бериш тўғрисидаги конвенция, Ядровий хавфсизлик тўғрисидаги конвенция ва Бахтсиз ҳодисалар ва радиологик бахтсиз ҳодисалар ҳолатларида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция. Ўзбекистон, шунингдек, атом электр станцияси хавфсизлигининг энг юқори даражасини таъминлайдиган МАГАТЭ тамойиллари ва кўрсатмаларига амал қилади.
Атом электр станцияси қурилишининг муҳим шарти - унинг атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ). Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ишлаб чиқиш "Ўзатом" агентлигининг техник хусусиятлари асосида амалга оширилди. Бу Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган.
Натижалар Жиззах вилоятида UzLITI Engineering томонидан ўтказилган жамоатчилик эшитувларида эълон қилинди ва Александр Голубев томонидан тақдим этилди.
"АЭС учун танланган майдонда комплекс муҳандислик тадқиқотлари ўтказилмоқда. Текширувлар ҳам асосий майдоннинг ўзида, ҳам ўттиз километрлик туташ ҳудудда олиб борилди. Муҳандислик тадқиқотлари 2019 йилдан 2020 йилгача ўтказилди ва операцион мониторинг давом этмоқда ва бу доимий амалга оширилади", - деди Голубев.
Атом электра станциясини ҳамма жойда ҳам қуриш мумкин эмас. Бир қатор тақиқловчи омиллар мавжуд. Масалан, АЭСни фаол Ер ёриқлари устида, юқори сейсмик фаолликка эга ҳудудларда, карст тупроқларида, махсус муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда (табиат қўриқхоналарида) ёки вулқон зоналарида қуриш мумкин эмас. Бундан ташқари, қатор салбий таъсир қилувчи омиллар ҳам белгиланган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, майдон геологик жиҳатдан 100-120 метр чуқурликда ўрганилган - бу норматив ҳужжатлар талаби. Реактор блоки остида камида 120 метр чуқурликдаги қудуқ қазилиши керак.
"Геологик тадқиқотнинг асосий хулосаси шундаки, ҳеч қандай хавфли муҳандислик жараёнлари ёки салбий таъсир кўрсатувчи жараёнлар аниқланмаган. Бу майдон атом электр станциясини жойлаштириш учун тўлиқ мос келишини англатади. Мен ҳатто бу жойни мақбул деб айтган бўлардим", - деди Голубев.
Муҳандислик, гидрологик, гидрометеорологик тадқиқотлар ҳам майдонда сув тошқини ёки бошқа эҳтимоли каби салбий омилларни аниқламади.
Гидрологик омиллар, хусусан, сув, атом электр станциясини совутишда асосий элемент ҳисобланади ва аэрометеорологик ва метеорологик шароитлар атом электр станциясидан чиқадиган чиқиндиларнинг атмосферада тарқалишига ва кейинчалик аҳоли пунктларида ва таъсирланган ҳудудда чўкишига сезиларли таъсир кўрсатади.
"Гидрологик тадқиқотлар асосида асосий хулоса шуки, дастлаб техник сув таъминоти учун мўлжалланган Тузкан кўлидан сув ҳам техник, ҳам экологик мезонларга мос келмайди. Кимёвий таркиби жиҳатидан у техник совутиш учун яроқсиз ва ҳарорат режими, айниқса иссиқ даврларда, экологик стандартларга риоя қилишга имкон бермайди. Иқлим параметрлари жиҳатидан ҳеч қандай чекловлар йўқ", деб тушунтирди UzLITI Engineering вакили.
Муҳандислик ва экологик тадқиқотлар 30 километр радиусдаги атроф-муҳит шароитларини ҳам ўрганиб чиқди. Бунга атмосфера ҳавоси, тупроқ, ёввойи табиат ва ўсимликларни ўрганиш киради. Бу ерда ҳам ҳеч қандай қоидабузарликлар аниқланмади.
"Махсус муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ҳудуддан етарлича узоқликда жойлашган. Нурота қўриқхонаси ғарбда 33 километр, Арнасой орнитологик қўриқхонаси эса 5 километр узоқликда жойлашган, бу эса атом электр станциясини жойлаштириш мезонларига зид эмас", - деди Голубев.
Атрофдаги табиий радиацион фон ҳам АЭС жойлаштиришнинг энг муҳим омиллардан биридир. Унинг даражасини аниқлаш учун миллий қонунчилик ва Россия стандартлари талабларига мувофиқ табиий муҳитнинг барча компонентлари бўйича қатор тадқиқотлар олиб борилмоқда.
"Табиий муҳит ёки ер усти экотизимларининг ўрганилган компонентларининг бирортасида ҳам радиация кўрсатгичи белгиланган стандартлардан ошиб кетиш аниқланмади. Баъзи ҳудудларда даражалар шунчалик паст эдики, ҳатто асбоб ҳам уларни аниқлай олмади. Бу шуни кўрсатадики, ҳозирда ўлчанган радионуклидларнинг асосий манбаи аввалги аварияларнинг глобал ёғинлари, бутун дунёда кенг тарқалганлиги ва ҳамма жойда мавжуд бўлган табиий радионуклидлар бўлган. Шунинг учун, радиация нуқтаи назаридан, атом электр станциясини жойлаштириш учун ҳеч қандай чекловлар ёки тўсиқлар йўқ", - деди мутахассис.
Атом электр станцияси, шунингдек, реакторнинг совутиш тизимидан чиқаётган иссиқлик, акустик эффектлар ва электр узатиш линиялари ва ташқи коммутаторлардан электромагнит майдонлар орқали иссиқлик эффектини ҳосил қилади. Муҳим таъсирларга радиация ва иссиқлик эффектлари киради.
"Биз турли хил консерватив сценарийларни кўриб чиқдик. Хусусан ВВЭР ва РИТМ реакторларининг нормал ишлаш шароитидаги таъсири ва эҳтимоилий бузилиши сценарийсида атроф-муҳитга таъсирларини", - деди у.
АЭС бош лойиҳачиси станцияси ишлаши пайтида атмосферага қандай радионуклидлар ва қанча миқдорда чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълумотларни тақдим этди. Барча ҳисоб-китоблар АЭСнинг нормал ишлаш ва эҳтимоий бузилиши шаоритида, атмосфера ёғинларининг тарқалиши шароитида радионуклидларнинг атрофга тарқалишини баҳолаш имконини берувчи ихтисослаштирилган дастурлар ёрдамида амалга оширилди. Бунда энг муҳим омиллардан бири шамол гули (роза ветров) йўналишидир.
"Тадқиқотларга кўра, АЭС нормал ишлаш пайтида ва айниқса РИТМ ва ВВЭР реакторларининг бир йил давомида биргаликда ишлаб чиқарган радиация дозаси шунчалик паст ва таъсир шунчалик аҳамиятсизки, у ҳатто рухсат этилган чегаранинг 1% дан ошмайди. Бу лойиҳанинг ушбу ҳудуд учун мутлақ хавфсизлигидан далолат беради", - деди мутахассис.
АЭСнинг эҳтимолий бузилиш сценарийси учун ҳам амалга оширилган ҳисоблаш натижалари ҳам ҳудудга сезиларли таъсир кўрсатмаслигни намойиш қилди.
"Мен шуни таъкидламоқчиманки, бу консерватив (бўрттирилган) сценарий. Аслида, таъсир янада камроқ бўлади", - деди у.
Ҳатто энг бўрттирилган сценарийда ҳам АЭСнинг тўртта блокида ҳам бузилиш содир бўлса ва шамол гули катта аҳоли пункти томонга йўналган бўлса ҳам, радиация дозаси рухсат берилган норманинг 5 фоизига яқинлашади холос. Яъни бу стандартдан 20 баравар кам. Лекин бундай ёмон сценарий реал ҳаётда юзага келиш эҳтимоли жуда паст, ундан фақат ҳисоб-китоблар учун фойдаланиш мумкин.
Техник хусусиятларга кўра, АЭСнинг трансчегаравий таъсирни баҳолаш муҳим вазифа эди. Яъни, агар шамол Ўзбекистон аҳоли пунктларига эмас, балки қўшни Қозоғистон томонга эсган тақдирда нима бўлади? Ҳисоб-китобларга кўра, ҳатто энг ноқулай шароитларда ҳам белгиланган стандартлар ва санитария мезонларидан ошмайди.
АМТБ лойиҳаси салбий таъсирни юмшатиш бўйича қўшимча чораларни ҳам ўз ичига олади. Булар муҳандислик тайёргарлик, ер ишлари, гидроизоляция ва бетон ҳимоясидир. Ушбу зарур чоралар АЭСнинг асосий конструктив қурилмаларининг ишлаш муддатини узайтиради ва унинг хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатади.
"Хулоса қилиб айтганда, танланган майдоннинг хавфсизлиги асосли исботланган. У ерда атом электр станциясини жойлаштиришга ҳеч қандай қонуний ёки бошқа тақиқловчи чекловлар йўқ. Табиий муҳитнинг барча компонентлари етарлича барқарор ва атом электр станцияси жойлашган жой учун мос келади. Баҳолаш натижалари шуни кўрсатдики, ҳатто энг консерватив, энг ёмон сценарийда ҳам унинг таъсири шунчалик кичик бўладики, уни эътиборсиз қолдириш мумкин. Трансчегаравий контекстда ҳам биз атом электр станциясини жойлаштириш билан боғлиқ ҳеч қандай хавотирларни кўрмаяпмиз. Сув ҳавзалари ва микроиқлимга таъсир мутлақ истисно. Шунинг учун биз ушбу лойиҳани ижобий деб ҳисоблаймиз ва уни тавсия қиламиз", - деди Голубев.