Ўзбекистонда АЭС қурилиши халқаро МАГАТЭ стандартларига мувофиқ олиб борилмоқда

© SputnikАзим Ахмедхаджаев
Азим Ахмедхаджаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2025
Oбуна бўлиш
АЭС лойиҳаси халқаро ядровий хавфсизлик стандартлари асосида амалга оширилмоқда. МАГАТЭ экспертлари мазкур майдон ва ўтказилган тадқиқотларни юқори баҳолаб, лойиҳани маъқуллади
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳаси доирасида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, лойиҳа ушбу ташкилот стандартлари асосида доимий назорат қилиб борилади. Бу ҳақда "Ўзатом" директори Азим Ахмедхаджаев маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Ушбу баёнот атом электр станциясини (АЭС) қуриш ва эксплуатация қилишнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашга бағишланган жамоат эшитувлари доирасида берилди.
Таъкидланишича, МАГАТЭ талаблари жаҳондаги энг қатъий ва юқори стандартлар ҳисобланади.

Шунингдек, "АЭС дирекцияси" ДУК директори ўринбосари Отабек Амановнинг маълум қилишича, АЭС учун майдон танлаш жараёни 1,5 йил давом этган бўлиб, бу вақт мобайнида Ўзбекистон тарихида кузатилмаган даражадаги уникал муҳандислик изланишлари олиб борилган.

Ер қимирлаши назорати: ҳудудда 19 та геодинамик полигон пункти ва 10 та сейсмик станция ўрнатилган. Улар ер қатламидаги ҳатто энг кичик силжишларни ҳам сониясигача аниқ қайд этиш имконига эга.
Космик технологиялар: ҳаво қатламини 1 км баландликкача ўрганувчи SODAR қурилмалари қўлланилмоқда. Қайд этилишича, бундай ускуна республикада фақат Тошкент халқаро аэропортида мавжуд.
Экологик хавфсизлик: АЭС атрофидаги 30 км радиусдаги барча ўсимлик ва жонзотлар, шу жумладан, кўллардаги муз қатламларининг ҳаракатигача комплекс ўрганиб чиқилган.
Таъкидланишича, МАГАТЭ экспертлари мазкур майдон ва ўтказилган тадқиқотларни юқори баҳолаб, лойиҳани маъқуллаган.
Бундан ташқари, Отабек Аманов Ўзбекистоннинг ядровий дастури нафақат миллий қонунчиликка, балки дунё миқёсида тан олинган энг қатъий халқаро стандартларга ҳам тўлиқ мувофиқ эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирга келиб Ўзбекистон соҳага оид тўртта муҳим халқаро конвенцияга аъзо бўлган:
Ядровий материаллар ва ядровий қурилмаларни жисмонан ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция;
Ядровий авария ҳақида оператив хабар бериш тўғрисидаги конвенция;
Ядровий хавфсизлик тўғрисидаги конвенция;
Ядровий зарар учун фуқаровий жавобгарлик тўғрисидаги Вена конвенцияси.
Макет будущей атомной электростанции (АЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2025
Жиззах вилоятида Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитувлари бошланди
Янгиликлар лентаси
0