Ўзбекистон ва ЕОИИ

Қозоғистон йирик транспорт-логистика хабга айланмоқда — темир йўл транзити 20%дан кўп ўсди

Темир йўл орқали транзит ва экспорт ҳажмларининг ошиши Қозоғистоннинг минтақавий транспорт-логистика маркази сифатидаги ролини кучайтираётганини кўрсатмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. 2025 йилда Қозоғистонда темир йўл орқали юклар транзити 20 фоиздан кўпроққа ўсиб, 33 миллион тоннани ташкил этди, экспорт ташиш ҳажми эса 89 миллион тоннадан ошди. Бу ҳақда Қозоғистон темир йўллари (ҚТЖ) бошқаруви раиси Талгат Алдибергенов Қасим-Жомарт Тоқаевга тақдим этган маълумотида қайд этилди.
Шунингдек, компания раҳбари президентга ҚТЖнинг 2025 йил якунлари бўйича ҳисоботида қуйидагиларни маълум қилди:
тариф юк айланмаси 10 фоизга ошиб, 289 миллиард тонна-километрни ташкил этди;
ташиш ҳажми 5,5 фоизга ўсиб, 320 миллион тоннага етказилди;
2025 йилда фойдаланишга топширилган “Дўстлик — Мўенти” йўналишидаги иккинчи йўллар орқали 6 миллион тонна юк, ёки 100 мингдан ортиқ вагон ташилди;
амалга оширилаётган темир йўл лойиҳаларининг умумий узунлиги 3 900 километрни ташкил этади.
Қозоғистон президенти мамлакатни йирик транспорт-логистика хабига айлантириш зарурлигини бир неча бор таъкидлаб келган. Жорий йилда Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига раисликни қабул қилди. Давлат раҳбари аввалроқ иттифоқ жаҳон транспорт-логистика маркази сифатида шаклланиш салоҳиятига эга эканини билдирган.
Қозоғистондан дон ташиш ҳажми ошди — Ўзбекистон терминалларининг қуввати етишмаяпти