Қозоғистондан дон ташиш ҳажми ошди — Ўзбекистон терминалларининг қуввати етишмаяпти

© Sputnik / Бахром ХатамовЖД вагоны с зерном
ЖД вагоны с зерном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2025
Oбуна бўлиш
Қозоғистондан дон юкларининг ошиши Ўзбекистон терминалларида ортиқча юкланиш юзага келтирди. Масала Қозоғистон Транспорт вазирлигида ўтган тезкор йиғилишда муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Қозоғистондан дон маҳсулотларини юқори ҳажмда ташиш Ўзбекистондаги қабул терминалларининг ортиқча юкланишига сабаб бўлди. Бу Қозоғистон Транспорт вазирлигида “Самрук-Қозина” фонди ва “Қозоғистон темир йўллари” иштирокида ўтган тезкор йиғилишда маълум қилинди.
Айтилишича, юк оқимининг кескин ошиши икки мамлакат транспорт маъмуриятлари ўртасида тезкор ҳамкорликни талаб этмоқда.
Ўзбекистон томонининг қабул қилиш ва қайта ишлаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда дон экспортини мувофиқлаштириш бўйича амалий ечимлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Шу мақсадда, Қозоғистон транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” иштирокида 8–9 декабрь кунлари Сариоғоч ва Тошкентда қўшма йиғилиш ўтказилиши белгиланди. Учрашувда дон юкларини қабул қилиш, тақсимлаш ва логистика жараёнларини оптималлаштириш бўйича механизмлар кўриб чиқилади.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 ойида Қозоғистондан Марказий Осиё мамлакатларига дон ташиш ҳажми 5,6 миллион тоннага етди — бу ўтган йилга нисбатан 32 фоизга кўпдир. Фақат ноябр ойининг ўзида 0,7 миллион тонна дон минтақаларга йўналтирилган.
Сбор урожая хлопка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2025
Ўзбекистонда пахта ва дон қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Янгиликлар лентаси
0