МДҲ Ғарб санкциялари оқибатларини юмшатишга эришди — бош котиб

Таъкидланишича, ҳамдўстлик мамлакатлари ўзаро ҳамкорлик орқали ташқи босим шароитида иқтисодий барқарорликни сақлаш ва транспорт-логистика йўналишларида узлуксизликни таъминлашга эришмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари биргаликда Ғарбнинг санкция сиёсати оқибатларини имкон қадар юмшатишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз глобал чақириқлар ва ташқи босимларга биргаликда жавоб бериш ва қарши туришга муваффақ бўлмоқдамиз. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан биз импорт ўрнини босиш бўйича фаол ҳаракат қилмоқдамиз, бу эса нодўстона санкциялар сиёсати оқибатларини имкон қадар юмшатиш имконини берди," - деди Лебедев.
Унинг сўзларига кўра, саноат, агросаноат мажмуаси ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги ҳамкорлик яхши натижа бермоқда.

"Энергетика, транспорт ва алоқа, яъни трансчегаравий ҳамкорлик алоҳида аҳамиятга эга бўлган соҳалардаги ҳамкорлик уларнинг узлуксиз ишлашини ва транзит салоҳиятини кенг рўёбга чиқаришни таъминлайди. Шундай қилиб, транзит юк оқимларининг санкциявий чекланишига қарамай, 2025 йилнинг 9 ойи давомида Ҳамдўстлик темир йўллари орқали Ғарбга 1 166,8 миллион тонна юк ташилди ва юк айланмаси деярли 2024 йил даражасида сақланиб қолди. Халқаро йўналишларда ташилган йўловчилар сони эса, аксинча, 13,6 фоизга ошиб, 8,4 миллион йўловчини ташкил этди," - деди бош котиб.

МДҲда ўзаро инвестициялар 41,6 млрд долларга етди — етакчи ўсиш Ўзбекистон ва Қозоғистонда