“103” тез тиббий ёрдам: 2025 йилда қайси ҳудудларда мурожаатлар энг кўп бўлди

2025 йилда Ўзбекистонда “103” тез тиббий ёрдам хизматига 14,3 миллионга яқин чақириқ келиб тушди. Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри ва вилоятларга тўғри келган
Sputnik
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. 2025 йилда Ўзбекистонда “103” тез тиббий ёрдам хизматига жами 14 миллион 299 минг 948 та чақириқ келиб тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бажарилган чақирувларнинг:
шошилинч ҳолатлар — 10 миллион 218 минг 037 та;
сурункали касалликлар — 3 миллион 856 минг 901 та;
туғуруқлар — 100 минг 453 тани ташкил этган.
Энг кўп чақириқлар қайд этилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 1 462 006 та;
Фарғона вилояти — 1 455 255 та;
Андижон вилояти — 1 344 151 та;
Сурхондарё вилояти — 1 335 614 та;
Наманган вилояти — 1 328 391 та.
Энг кам чақириқлар:
Навоий вилояти — 416 210 та;
Сирдарё вилояти — 456 803 та;
Жиззах вилояти — 561 894 та;
Бухоро вилояти — 678 499 та;
Хоразм вилояти — 688 594 та.
Таъкидланишича, сўнгги 8 йилда “103” хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 680 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари эса 1 648 тадан 2 865 тага етказилган.
Шунингдек, электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши натижасида бригадаларнинг чақирувга етиб бориш вақти 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқагача қисқарди.
Масофадан ёрдам, шаффофлик: Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш режалари билан танишди