Миграция назорати кучаяди: Россиянинг йирик аэропортларида янги текширув пунктлари очилди

Россияда йирик аэропортлар ва темир йўл ўтказиш пунктларида миграция назорати кучайтирилди. Янгидан очилган пунктларда йўловчилар маълумотлари автоматик тарзда текширилади
Sputnik
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Россиянинг барча федерал округларидаги йирик аэропортлар ҳудудида 17 та, шунингдек, Астрахань вилоятидаги “Оқсарой” темир йўл ўтказиш пунктида яна 1 та миграция назорати пункти очилди. Бу ҳақда Россия ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу пунктларда замонавий махсус ускуналар қўлланилади. Бу йўловчилар оқимини текшириш жараёнини тезлаштириш ва назоратни самарали ташкил этиш имконини беради.
Келаётган ва кетаётган йўловчилар томонидан сотиб олинган чипталар ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда қайта ишланади.
Натижада полиция ходимлари ҳуқуқбузарлар тўғрисида тўлиқ ахборот, шунингдек, уларни маъмурий жавобгарликка тортиш ёки Россияга киришни чеклаш учун зарур бўлган тайёр ҳужжатлар тўпламини олади.
Шунингдек, Россия ИИВ Миграция хизмати ҳамда Россия ИИВ Транспорт бош бошқармасининг мувофиқлаштирувчи роли остида сув йўллари ва автомобиль ўтказиш пунктлари яқинида ҳам миграция назорати пунктларини очиш режалаштирилгани маълум қилинди.
Россияда муҳожирлар пул ўтказишини чеклаш қонуни рад этилиши мумкин — қўмита тавсия берди