https://sputniknews.uz/20260114/russia-pul-otkazma-cheklov-qonun-rad-54801049.html
Россияда муҳожирлар пул ўтказишини чеклаш қонуни рад этилиши мумкин — қўмита тавсия берди
Россияда муҳожирлар пул ўтказишини чеклаш қонуни рад этилиши мумкин — қўмита тавсия берди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат Думаси молия бозори қўмитаси меҳнат муҳожирларига пул ўтказишни чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда рад этишни тавсия қилди
2026-01-14T16:50+0500
2026-01-14T16:50+0500
2026-01-14T16:50+0500
россия
жамият
пул жўнатмалари
россия давлат думаси
лойиҳа
қонун
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/160/84/1608429_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_41dc04395b33dce57c52a83189a23471.jpg
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. Россия Давлат Думасининг молия бозори бўйича қўмитаси меҳнат муҳожирларига пул ўтказишни чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда рад этишни тавсия қилди.Қонун лойиҳасига кўра, Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирларига чет элга пул ўтказиш фақат расман тасдиқланган иш ҳақи миқдори билан чекланиши керак эди.Қонун лойиҳаси муаллифлари бу орқали:Бироқ, Дума қўмитаси бу таклифни самарасиз деб топди. Қўмита хулосасига кўра:Россия ҳукумати ҳам ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади. Вазирлар Маҳкамасига кўра:Бундан ташқари, ҳукумат огоҳлантиришича, бундай чекловлар кутилган натижанинг аксини бериши мумкин. Хусусан:
https://sputniknews.uz/20251106/uzbekistan-pul-otkazmalar-oshish-53268187.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/160/84/1608429_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_c81982990fc915e9f9e5fb27b8ea7be7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия давлат думаси, меҳнат муҳожирлари, пул ўтказиш, қонун лойиҳаси рад этилди, молия бозори қўмитаси, норезидентлар, россия қонунчилиги, мигрантлар пул ўтказмаси, солиқ ва назорат
россия давлат думаси, меҳнат муҳожирлари, пул ўтказиш, қонун лойиҳаси рад этилди, молия бозори қўмитаси, норезидентлар, россия қонунчилиги, мигрантлар пул ўтказмаси, солиқ ва назорат
Россияда муҳожирлар пул ўтказишини чеклаш қонуни рад этилиши мумкин — қўмита тавсия берди
Таклифга кўра, муҳожирлар чет элга пулни фақат расман тасдиқланган маоши доирасида ўтказиши керак эди, бироқ қўмита бу механизм ишламаслигини қайд этди
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. Россия Давлат Думасининг молия бозори бўйича қўмитаси меҳнат муҳожирларига пул ўтказишни чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда рад этишни
тавсия қилди.
Қонун лойиҳасига кўра, Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирларига чет элга пул ўтказиш фақат расман тасдиқланган иш ҳақи миқдори билан чекланиши керак эди.
Яъни, агар иш ҳақи расмий ҳужжатларда кам кўрсатилган бўлса, ундан ортиқ пулни хорижга юбориш тақиқланиши керак эди.
Қонун лойиҳаси муаллифлари бу орқали:
пул ўтказмаларини шаффоф қилиш,
мигрантлар даромадини “соя иқтисодиёти”дан чиқариш,
давлат бюджетига солиқ тушумларини ошириш мумкин, деб ҳисоблаган.
Бироқ, Дума қўмитаси бу таклифни самарасиз деб топди. Қўмита хулосасига кўра:
ким қанча пул ўтказаётганини ва у маошига тўғри келадими-йўқми — назорат қилиш механизми йўқ;
қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмаган;
амалда бу қонун қандай ишлаши аниқ ёзилмаган.
Россия ҳукумати ҳам ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади. Вазирлар Маҳкамасига кўра:
даромаднинг қонунийлигини қандай тасдиқлаш,
декларацияни қандай топшириш,
маълумотларни ким ва қандай текшириши каби масалалар очиқ қолган.
Бундан ташқари, ҳукумат огоҳлантиришича, бундай чекловлар кутилган натижанинг аксини бериши мумкин. Хусусан:
муҳожирлар пулни расмий йўллар билан эмас, нақд равишда олиб чиқишга ўтиши эҳтимоли бор;
бу, айниқса, ЕОИИ мамлакатларига рублни божхона назоратисиз олиб чиқиш ҳажмини ошириши мумкин.