Марказий банк: 2026 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 10 фоизгача ошиши кутилмоқда

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры.
Денежные купюры. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2025
Oбуна бўлиш
Марказий банк прогнозига кўра, 2026 йилда хориждан пул ўтказмалари ҳажми ўсишда давом этади. Ҳозирги маълумотларга кўра, ўтказмаларнинг 75 фоизидан ортиғи Россия ҳиссасига тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 2026 йилда 2025 йилга нисбатан 6–10 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу ҳолат меҳнат мигрантлари фаолият юритаётган мамлакатларда ишчи кучига бўлган юқори талаб билан изоҳланади. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларига таяниб РИА Новости хабар берди.
Май ойида регулятор 2025 йилда чет элдан келадиган пул ўтказмалари ҳажми 2024 йилга нисбатан 15-18 фоизга ошиб, 17,5 миллиард долларга етиши мумкинлигини тахмин қилган эди.

“2026 йилда пул ўтказмалари жорий ва ўтган йиллардаги юқори база фонида 6-10 фоизга, ўрта муддатли истиқболда эса 8-12 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда”, — дейилади Марказий банк баёнотида.

Пул ўтказмалари ҳажмининг ўсишига меҳнат мигрантлари кўп ишлайдиган мамлакатлар валюта курсларининг барқарорлиги, ишчи кучига юқори талаб ва ривожланган давлатларга миграциянинг кенгайиши каби омиллар таъсир кўрсатмоқда.

2025 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалари 24 фоизга ошиб, 13,9 миллиард долларга етди. Ўтказмаларнинг 75 фоизидан ортиғи Россия ҳиссасига тўғри келади.

Пул ўтказмалари кўплаб оилалар учун муҳим даромад манбаи бўлиб қолмоқда. 2024 йилда хорижда вақтинча ишлаётган фуқаролар сони 1,5 баробарга камайиб, 1,3 миллион кишини ташкил этди. Россиядаги меҳнат мигрантлари сони эса 1,7 баробарга қисқариб, тахминан 700 минг нафарни ташкил этди.
Шунга қарамай, 2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари умумий ҳисобда 30 фоизга, Россиядан келган ўтказмалар эса 29 фоизга ошди.
Трансграничные_переводы_в_Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2025
Хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми қанчага ошди
Янгиликлар лентаси
0