Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Дронлар етказилмаган, пул ўзлаштирилган: Украинада йирик ҳарбий коррупция иши

Украинада FPV дронлари ва оптик ускуналар хариди билан боғлиқ йирик коррупция иши фош этилди. Терговга кўра, давлат бюджетига 47 миллион гривна зарар етказилган.
Sputnik
ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Украина Қуролли кучлари бўлинмаларидан бирининг собиқ қўмондони ва бир қатор ҳарбий хизматчилар FPV дронлари ҳамда оптик ускуналар хариди учун ажратилган 47 миллион гривнани (1 миллион доллардан ортиқ) ўзлаштирган. РИА Новости Украина Бош прокурори идораси маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилда собиқ қўмондон жиноий схема ташкил этган. Унга амалдаги ҳарбий хизматчилар ҳамда етказиб берувчилар билан алоқани таъминлаган фуқаролар жалб этилган. Улар харидларни режалаштириш, мулкни қабул қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш билан шуғулланган.
2024 йил апрелидан декабригача ушбу жиноий гуруҳ FPV дронлари ва оптик ускуналарни етказиб бериш бўйича 37 та шартнома тузган.
Бироқ текширув давомида аниқланишича, дронлар аслида ҳарбий қисмларга етказиб берилмаган. Оптик ускуналарнинг бир қисми эса шартномада кўрсатилган техник талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотлар билан алмаштирилган.
Бош прокурор идораси маълум қилишича, мансабдор шахслар товарлар реал етказиб берилмаган бўлсада, шартномалар бажарилгани ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирган. Натижада давлат бюджети ҳисобидан маблағлар ўтказилган ва 47 миллион гривна миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда беш нафар шахсга нисбатан жиноий ташкилот тузиш, жуда кўп миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳамда хизмат сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.
Украинада собиқ бош вазир ва Зеленский партияси фракцияси раҳбари коррупцияда гумонланяпти