ТОШКEНТ, 15 янв — Sputnik. Теннис бўйича жорий йилнинг илк “Катта дубулға” турнири — Австралия очиқ чемпионатининг асосий даврасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг биринчи босқичдаги рақиблари аниқланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Камилла Раҳимова илк учрашувда АҚШ вакили, дунёнинг учинчи рақамли теннисчиси Кори Гауффга қарши кортга чиқади.
Полина Кудерметова эса биринчи босқичда Испания теннисчиси Гуйомар Де Реалес билан баҳс олиб боради.
Учрашувлар 18 январь кунига белгиланган.