ТАШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
"Мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизмат нуфузини юксалтиришдаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ибратли фаолияти, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун", - дейилади фармон матнида.
Фармон билан жами 44 киши мукофотланган, жумладан:
"Мардлик" ордени билан - 4 киши;
"Дўстлик" ордени билан - 1 киши;
"Жасорат" медали билан - 13 киши;
"Содиқ хизматлари учун" медали билан - 17 киши;
"Шуҳрат" медали билан - 9 киши.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати қуйида.