Жаҳон банки: 2026 йил Ўзбекистон энг тез ўсаётган иқтисодлар ТОП-3га киради- нима эвазига?

Жаҳон бозорида олтин нархлари баландлиги, барқарор ички талаб, инфляция пасайиши ва инвестиция фаоллигининг ошиши 2026 йилда Марказий Осиё иқтисодларида юқори ўсишни таъминлаши кутилмоқда
Sputnik
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. 2026 йилда Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон билан бир қаторда Европа ва Марказий Осиё (ЕМО) минтақасидаги энг тез ўсувчи ривожланаётган иқтисодиётлар ТОП-3 талигига киради. Бу ҳақда Жаҳон банки ҳисоботида прогноз қилинган.
Минтақада жами 22 та ривожланаётган иқтисодиёт баҳоланган. Жаҳон банки ҳисоботида айтилишича, 2026 йилда ЕМО минтақасида иқтисодий ўсиш 2,4 фоиз атрофида сақланиб қолади. Ўсиш барқарор ички талаб, инфляциянинг пасайиши, молиявий шароитларнинг яхшиланиши, Европа Иттифоқи маблағларини ўзлаштириш ҳамда мудофаа харажатларининг ошиши ҳисобига таъминланади.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон иқтисодиёти жами 6,2 фоизга ўсган, бироқ 2026 йилда ўсиш суръатларининг 5 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.
Юқори инфляция фонида хусусий истеъмолнинг сусайиши, шунингдек, Россия иқтисодиётидаги секинлашув экспорт ва пул ўтказмалари ҳажмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
В 2026 г. Узбекистан войдет в топ-3 самых быстрорастущих развивающихся экономик в регион
Ҳисоботда таъкидланишича, Украинадаги можаро, шунингдек, иссиқ тўлқинлар ва қурғоқчилик каби экстремал об-ҳаво ҳодисалари минтақада иқтисодий ўсиш учун асосий хатарлардан бири бўлиб қолмоқда.
Шу билан бирга, минтақавий интеграциянинг чуқурлашуви иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Хусусан, ЕИ–Марказий Осиё стратегик шериклиги, ЕИ–Ўзбекистон кенгайтирилган ҳамкорлик битими ҳамда АҚШ–Марказий Осиё иқтисодий ҳамкорлиги бўйича келишувлар ижобий омил сифатида қайд этилган.
Ўзбекистон иқтисодиёти 6,6 фоизга ўсиши ва ЯИМ 167 млрд долларга етиши кутилмоқда