https://sputniknews.uz/20260114/uzbekistan-tez-osish-iqtisodiyot-top-54799393.html
Жаҳон банки: 2026 йил Ўзбекистон энг тез ўсаётган иқтисодлар ТОП-3га киради- нима эвазига?
Жаҳон банки: 2026 йил Ўзбекистон энг тез ўсаётган иқтисодлар ТОП-3га киради- нима эвазига?
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон банки прогнозларига кўра, 2026 йилда Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон билан бир қаторда Европа ва Марказий Осиёдаги энг тез ўсувчи иқтисодлар ТОП-3 талигига киради.
2026-01-14T15:47+0500
2026-01-14T15:47+0500
2026-01-14T15:47+0500
жаҳон банки
иқтисод
тожикистон
қирғизистон
яим
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0e/54798040_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_432c6174e72cda637d3d1c51b93085ca.jpg
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. 2026 йилда Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон билан бир қаторда Европа ва Марказий Осиё (ЕМО) минтақасидаги энг тез ўсувчи ривожланаётган иқтисодиётлар ТОП-3 талигига киради. Бу ҳақда Жаҳон банки ҳисоботида прогноз қилинган.Минтақада жами 22 та ривожланаётган иқтисодиёт баҳоланган. Жаҳон банки ҳисоботида айтилишича, 2026 йилда ЕМО минтақасида иқтисодий ўсиш 2,4 фоиз атрофида сақланиб қолади. Ўсиш барқарор ички талаб, инфляциянинг пасайиши, молиявий шароитларнинг яхшиланиши, Европа Иттифоқи маблағларини ўзлаштириш ҳамда мудофаа харажатларининг ошиши ҳисобига таъминланади.Юқори инфляция фонида хусусий истеъмолнинг сусайиши, шунингдек, Россия иқтисодиётидаги секинлашув экспорт ва пул ўтказмалари ҳажмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.Ҳисоботда таъкидланишича, Украинадаги можаро, шунингдек, иссиқ тўлқинлар ва қурғоқчилик каби экстремал об-ҳаво ҳодисалари минтақада иқтисодий ўсиш учун асосий хатарлардан бири бўлиб қолмоқда.Шу билан бирга, минтақавий интеграциянинг чуқурлашуви иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Хусусан, ЕИ–Марказий Осиё стратегик шериклиги, ЕИ–Ўзбекистон кенгайтирилган ҳамкорлик битими ҳамда АҚШ–Марказий Осиё иқтисодий ҳамкорлиги бўйича келишувлар ижобий омил сифатида қайд этилган.
https://sputniknews.uz/20251226/ozbekiston-iqtisodiyoti-54482887.html
тожикистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/0e/54798040_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_e80c6e0bb1a82cd8864eaa87711c48ef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон иқтисодиёти, жаҳон банки прогнози, 2026 йил иқтисодий ўсиш, европа ва марказий осиё, емо минтақаси, яим ўсиши, марказий осиё иқтисоди, қирғизистон, тожикистон, иқтисодий прогноз
ўзбекистон иқтисодиёти, жаҳон банки прогнози, 2026 йил иқтисодий ўсиш, европа ва марказий осиё, емо минтақаси, яим ўсиши, марказий осиё иқтисоди, қирғизистон, тожикистон, иқтисодий прогноз
Жаҳон банки: 2026 йил Ўзбекистон энг тез ўсаётган иқтисодлар ТОП-3га киради- нима эвазига?
Жаҳон бозорида олтин нархлари баландлиги, барқарор ички талаб, инфляция пасайиши ва инвестиция фаоллигининг ошиши 2026 йилда Марказий Осиё иқтисодларида юқори ўсишни таъминлаши кутилмоқда
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. 2026 йилда Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон билан бир қаторда Европа ва Марказий Осиё (ЕМО) минтақасидаги энг тез ўсувчи ривожланаётган иқтисодиётлар ТОП-3 талигига киради. Бу ҳақда Жаҳон банки ҳисоботида
прогноз қилинган.
Минтақада жами 22 та ривожланаётган иқтисодиёт баҳоланган. Жаҳон банки ҳисоботида айтилишича, 2026 йилда ЕМО минтақасида иқтисодий ўсиш 2,4 фоиз атрофида сақланиб қолади. Ўсиш барқарор ички талаб, инфляциянинг пасайиши, молиявий шароитларнинг яхшиланиши, Европа Иттифоқи маблағларини ўзлаштириш ҳамда мудофаа харажатларининг ошиши ҳисобига таъминланади.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон иқтисодиёти жами 6,2 фоизга ўсган, бироқ 2026 йилда ўсиш суръатларининг 5 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.
Юқори инфляция фонида хусусий истеъмолнинг сусайиши, шунингдек, Россия иқтисодиётидаги секинлашув экспорт ва пул ўтказмалари ҳажмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳисоботда таъкидланишича, Украинадаги можаро, шунингдек, иссиқ тўлқинлар ва қурғоқчилик каби экстремал об-ҳаво ҳодисалари минтақада иқтисодий ўсиш учун асосий хатарлардан бири бўлиб қолмоқда.
Шу билан бирга, минтақавий интеграциянинг чуқурлашуви иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Хусусан, ЕИ–Марказий Осиё стратегик шериклиги, ЕИ–Ўзбекистон кенгайтирилган ҳамкорлик битими ҳамда АҚШ–Марказий Осиё иқтисодий ҳамкорлиги бўйича келишувлар ижобий омил сифатида қайд этилган.