Ўзбекистон иқтисодиёти 6,6 фоизга ўсиши ва ЯИМ 167 млрд долларга етиши кутилмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2025
Oбуна бўлиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан меҳнат унумдорлиги ва энергия самарадорлиги бўйича алоҳида лойиҳа амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. 2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида 6,6 фоиз ўсишни таъминлаб, ялпи ички маҳсулотни 167 миллиард долларга етказиш прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа йўллаётган мурожаатномаси чоғида маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, агар меҳнат унумдорлиги, энергия самарадорлиги ва таннарх бўйича қаттиқ ишланса, бу кўрсаткични янада ошириш учун барча имкониятлар бор. Шу боис саноатда “Унумдорлик ва самарадорликни икки карра ошириш” дастури бошланади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан меҳнат унумдорлиги ва энергия самарадорлиги бўйича алоҳида лойиҳа амалга оширилади.
Ушбу лойиҳага халқаро молия институтларидан 200 миллион доллар кредит ва грант жалб қилиниб, саноат корхоналари учун хориждан юқори малакали технолог ва муҳандислар олиб келинади, бизнес жараёнлари рақамлаштирилади, энергия ва бошқа харажатларни қисқартириш бўйича аудитлар ўтказилади, илғор технологиялар трансфер қилинади.
Бу борада “Тўртинчи саноат инқилоби маркази” ташкил қилинади. Марказ негизида робототехника, “буюмлар интернети”, “ақлли фабрика” каби “Индустрия 4.0” ечимларини саноат корхоналарида жорий этиш учун “тартибга солиш механизми” яратилади.
Бунда корхоналар янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишдан олдин уларни синовдан ўтказиш имконига эга бўлади.
ЕОТБ минтақада иқтисодий ўсишни прогноз қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2025
Ўзбекистон иқтисодиёти 2028 йилга қадар барқарор ўсади — ЕОТБ
Янгиликлар лентаси
0