ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда фирибгарлар Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов номидан фойдаланиб, сохта аккаунтлар очаётгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, сохта аккаунтларда ҳокимнинг расми, исми ва фамилияси қўлланилиб, фуқароларга турли мурожаатлар ва хабарлар юборилмоқда.
Хокимият Ташкента предупредил граждан о мошенниках
© Хокимият города Ташкента
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бундай аккаунтлар сохта бўлиб, уларга ишонмаслик ва мулоқотга киришмаслик қатъиян тавсия этди. Ушбу аккаунтларнинг барчаси фирибгарларга тегишли экани билдирилди.
Шунингдек, таъкидланишича, Тошкент шаҳар ҳокими ёки ҳокимликка алоқадор мансабдор шахслар аҳолига шахсий тартибда хабар юбормайди. Агар расмий саҳифа ёки алоқа канали очиладиган бўлса, бу ҳақда фақат ҳокимлик матбуот хизматининг расмий ахборот каналлари орқали олдиндан маълум қилинади.