https://sputniknews.uz/20251223/firibgarlar-ijtimoiy-tarmoq-akkaunt-buzish-54404029.html
Фирибгарлик ва шантаж: фирибгарлар ижтимоий тармоқдаги аккаунтларни нега бузиши очиқланди
Фирибгарлик ва шантаж: фирибгарлар ижтимоий тармоқдаги аккаунтларни нега бузиши очиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ИИВ фирибгарлар оддий фойдаланувчилар аккаунтларини нега ва қандай мақсадларда бузиб киришини изоҳлади. Вазирликка кўра, бундай аккаунтлар фишинг, шантаж ва алдаш схемаларида кенг қўлланилади.
2025-12-23T12:21+0500
2025-12-23T12:21+0500
2025-12-23T12:21+0500
россия
интернет
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
жамият
иив
киберхавфсизлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/14/47208872_0:219:2838:1815_1920x0_80_0_0_aded33c78c3957097f6696ea23f698cd.jpg
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Фирибгарлар оддий фойдаланувчиларнинг мессенжер ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини бузиб, улардан фишинг хабарларини тарқатиш, шубҳали схемаларда иштирок этиш ҳамда шантаж қилиш учун фойдаланади. Бу ҳақда Россия ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бошқармаси маълум қилди.Вазирликка кўра, бундай аккаунтларга киришдан асосий мақсад ёзишмаларни ўқиш эмас. Улар, аввало, восита сифатида қўлланилади — фирибгарлик хабарларини тарқатиш, турли “кулранг” схемаларда иштирок этиш ёки эгасини шантаж қилиш учун. Чунки оддий фойдаланувчилар аккаунтларида ҳужжатлар, шахсий фотосуратлар, иш ёзишмалари каби маълумотлар сақланади ва улар босим ўтказишда қўл келади.ИИВнинг таъкидлашича, кўпчилик аккаунт қийматини обуначилар сони ёки “юлдуз” мақоми билан боғлайди, аммо ноқонуний бозорда аксинча — оддий, лекин фаол аккаунтлар кўпроқ талабга эга.Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари овоз ва видео маълумотлар алоҳида хавф туғдиришини таъкидламоқда. Мессенжерларда йиллар давомида йиғилган овозли хабарлар ва видеолар нейротармоқлар ёрдамида фойдаланувчи овозини тақлид қилиш имконини беради. Бу эса яқинлар учун алданиш хавфини оширади, чунки сўз фақат матн ҳақида эмас, балки таниш овоз ва мулоқот услуби ҳақида бормоқда.ИИВ мисол сифатида педагог аккаунти бузилиб, унинг номидан ота-оналар учун гуруҳ чат очилган ҳолатни келтирди. Жиноятчилар ўқитувчига бўлган ишончдан фойдаланиб, гўёки Санкт-Петербургда яшаш ва овқатланиш учун шошилинч пул йиғиш ҳақида хабар тарқатган.
https://sputniknews.uz/20251103/kredit-firibgarlik-qurbonlar-qarz-tolamaslik-53206022.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/14/47208872_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_26c4a6524fa3aa492a2b5192d2174c9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия иив, фирибгарлар, аккаунт бузиш, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, фишинг, кибержиноят, шантаж, шахсий маълумотлар, овозли хабарлар, нейротармоқлар, интернет хавфсизлиги
россия иив, фирибгарлар, аккаунт бузиш, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, фишинг, кибержиноят, шантаж, шахсий маълумотлар, овозли хабарлар, нейротармоқлар, интернет хавфсизлиги
Фирибгарлик ва шантаж: фирибгарлар ижтимоий тармоқдаги аккаунтларни нега бузиши очиқланди
Россия ИИВнинг маълум қилишича, фирибгарлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ёзишма ўқиш учун эмас, балки шантаж қилиш ва турли фирибгарлик схемаларида фойдаланиш мақсадида бузиб кирмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Фирибгарлар оддий фойдаланувчиларнинг мессенжер ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини бузиб, улардан фишинг хабарларини тарқатиш, шубҳали схемаларда иштирок этиш ҳамда шантаж қилиш учун фойдаланади. Бу ҳақда Россия ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бошқармаси
маълум қилди.
Вазирликка кўра, бундай аккаунтларга киришдан асосий мақсад ёзишмаларни ўқиш эмас. Улар, аввало, восита сифатида қўлланилади — фирибгарлик хабарларини тарқатиш, турли “кулранг” схемаларда иштирок этиш ёки эгасини шантаж қилиш учун. Чунки оддий фойдаланувчилар аккаунтларида ҳужжатлар, шахсий фотосуратлар, иш ёзишмалари каби маълумотлар сақланади ва улар босим ўтказишда қўл келади.
ИИВнинг таъкидлашича, кўпчилик аккаунт қийматини обуначилар сони ёки “юлдуз” мақоми билан боғлайди, аммо ноқонуний бозорда аксинча — оддий, лекин фаол аккаунтлар кўпроқ талабга эга.
“Тарихи, контактлари ва одатий фаоллиги бўлган "жонли" профиль инсонлар ва автоматик тизимлар учун ишончли кўринади. Шу боис у суиистеъмоллар учун жуда қулай", — дея қайд этилган вазирлик хабарида.
Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари овоз ва видео маълумотлар алоҳида хавф туғдиришини таъкидламоқда. Мессенжерларда йиллар давомида йиғилган овозли хабарлар ва видеолар нейротармоқлар ёрдамида фойдаланувчи овозини тақлид қилиш имконини беради. Бу эса яқинлар учун алданиш хавфини оширади, чунки сўз фақат матн ҳақида эмас, балки таниш овоз ва мулоқот услуби ҳақида бормоқда.
ИИВ мисол сифатида педагог аккаунти бузилиб, унинг номидан ота-оналар учун гуруҳ чат очилган ҳолатни келтирди. Жиноятчилар ўқитувчига бўлган ишончдан фойдаланиб, гўёки Санкт-Петербургда яшаш ва овқатланиш учун шошилинч пул йиғиш ҳақида хабар тарқатган.