https://sputniknews.uz/20251103/kredit-firibgarlik-qurbonlar-qarz-tolamaslik-53206022.html
Онлайн-кредит фирибгарлари қурбонларидан қарзни ундириш бекор қилинади
Онлайн-кредит фирибгарлари қурбонларидан қарзни ундириш бекор қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Президент кибержиноятларга қарши курашиш бўйича таклифлар билан танишди. Тақдимотда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, киберфирибгарликка қарши чоралар кўриш ва киберхавфсизликни кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
2025-11-03T17:55+0500
2025-11-03T17:55+0500
2025-11-04T08:53+0500
ўзбекистон
рақамли технологиялар
жиноят
фирибгарлик
президент
шавкат мирзиёев
иив
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/03/53205113_0:10:1280:730_1920x0_80_0_0_1919e04e5a0b221e9375b4c29a66a9da.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Онлайн-микроқарзлар билан боғлиқ фирибгарликлар жабрланувчилари улар номига олинган қарзни тўламайдиган тартиб жорий этилади. Бу ҳақда кибержиноятларга қарши самарали курашиш бўйича таклифлар тақдимотида сўз борди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.Тақдимотда таъкидланишича, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича аниқ механизм йўқ. Айрим тадбиркорлар мижозлар маълумотларини очиқ базаларда сақламоқда. Давлат хизматларида ҳам биометрик идентификация ва электрон имзоларни ҳимоя қилиш кафолатлари етарли эмаслиги қайд этилди.Шунинг учун маълумотларни шифрлаб сақлаш, маълумотга ишлов берувчиларнинг ягона реестрини юритиш ва соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жазони кучайтириш зарурлиги билдирилди.Шу билан бирга, криптоактивларга ҳужумлар ва “ақлли” қурилмаларни бузиш каби янги кибержиноят турларини ўрганиш ва олдини олиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш зарурлиги қайд этилди.Президент таклифларни маъқуллаб, ИИВ Киберхавфсизлик марказининг салоҳиятини ошириш ва кибержиноятларга қарши курашиш самарадорлигини кучайтириш, жумладан, уларни тезкор фош этиш бўйича 7 турдаги янги экспертизани йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20250506/axborot-texnologiya-jinoyat-jazo-qaror-49206276.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/03/53205113_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_ac4b5837d8d1d357965dbe46cd1e0f6a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кибержиноятчилик, шахсий маълумотлар ҳимояси, киберхавфсизлик, киберфирибгарлик, онлайн фирибгарлик, президент мирзиёев, интернет хавфсизлиги, киберхужумлар, электрон имзо, биометрик маълумотлар
кибержиноятчилик, шахсий маълумотлар ҳимояси, киберхавфсизлик, киберфирибгарлик, онлайн фирибгарлик, президент мирзиёев, интернет хавфсизлиги, киберхужумлар, электрон имзо, биометрик маълумотлар
Онлайн-кредит фирибгарлари қурбонларидан қарзни ундириш бекор қилинади
17:55 03.11.2025 (янгиланди: 08:53 04.11.2025) Шахсий маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазони кучайтириш зарурлиги билдирилди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Онлайн-микроқарзлар билан боғлиқ фирибгарликлар жабрланувчилари улар номига олинган қарзни тўламайдиган тартиб жорий этилади. Бу ҳақда кибержиноятларга қарши самарали курашиш бўйича таклифлар тақдимотида сўз борди, деб
хабар қилди президент матбуот хизмати.
Тақдимотда таъкидланишича, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича аниқ механизм йўқ. Айрим тадбиркорлар мижозлар маълумотларини очиқ базаларда сақламоқда. Давлат хизматларида ҳам биометрик идентификация ва электрон имзоларни ҳимоя қилиш кафолатлари етарли эмаслиги қайд этилди.
Шунинг учун маълумотларни шифрлаб сақлаш, маълумотга ишлов берувчиларнинг ягона реестрини юритиш ва соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жазони кучайтириш зарурлиги билдирилди.
Онлайн-микроқарзлардаги фирибгарликлар ҳам алоҳида таъкидланди. Бунда жабрланувчилар номига олинган қарзларни улардан ундирмаслик, шубҳали ҳисобварақларни тезкор блоклаш каби чоралар таклиф этилди.
Шу билан бирга, криптоактивларга ҳужумлар ва “ақлли” қурилмаларни бузиш каби янги кибержиноят турларини ўрганиш ва олдини олиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш зарурлиги қайд этилди.
Президент таклифларни маъқуллаб, ИИВ Киберхавфсизлик марказининг салоҳиятини ошириш ва кибержиноятларга қарши курашиш самарадорлигини кучайтириш, жумладан, уларни тезкор фош этиш бўйича 7 турдаги янги экспертизани йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.