Тошкент ҳокимлиги ҳоким номидан фойдаланаётган фирибгарлардан огоҳлантирди

© Пресс-служба хокимията ТашкентаЗдание хокимията Ташкента
Здание хокимията Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда ҳоким Шавкат Умурзаков номидан очилаётган сохта аккаунтлар ҳақида фуқароларни огоҳлантирди
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда фирибгарлар Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов номидан фойдаланиб, сохта аккаунтлар очаётгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, сохта аккаунтларда ҳокимнинг расми, исми ва фамилияси қўлланилиб, фуқароларга турли мурожаатлар ва хабарлар юборилмоқда.
© Хокимият города ТашкентаХокимият Ташкента предупредил граждан о мошенниках
Хокимият Ташкента предупредил граждан о мошенниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2026
Хокимият Ташкента предупредил граждан о мошенниках
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бундай аккаунтлар сохта бўлиб, уларга ишонмаслик ва мулоқотга киришмаслик қатъиян тавсия этди. Ушбу аккаунтларнинг барчаси фирибгарларга тегишли экани билдирилди.
Шунингдек, таъкидланишича, Тошкент шаҳар ҳокими ёки ҳокимликка алоқадор мансабдор шахслар аҳолига шахсий тартибда хабар юбормайди. Агар расмий саҳифа ёки алоқа канали очиладиган бўлса, бу ҳақда фақат ҳокимлик матбуот хизматининг расмий ахборот каналлари орқали олдиндан маълум қилинади.
Мессенджер Telegram  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2025
Фирибгарлик ва шантаж: фирибгарлар ижтимоий тармоқдаги аккаунтларни нега бузиши очиқланди
Янгиликлар лентаси
0