ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. Россия Қуролли Кучларининг "Шимол" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ва қатъий ҳаракатлар натижасида Суми вилоятидаги Комаровка аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Суми вилоятининг Хотень, Ястребиное ва Кондратовка аҳоли пунктлари ҳудудида Украина Қуролли Кучларининг механизациялашган, десант-ҳужум ҳамда ҳудудий мудофаа бригадалари тузилмаларига йирик талафот етказилди.
Шунингдек, Харьков йўналишида Украина Қуролли Кучларининг учта механизациялашган бригадасига ва чегара хизмати бўлинмаларига Круглое, Терновая, Старица ва Волчанские Хутора аҳоли пунктлари ҳудудларида зарба берилган.