Қозоғистонда 30°С совуқда тўхтаб қолган автобусдаги ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Қишки об-ҳаво шароитида техник носозлик сабабли ҳаракатни давом эттира олмаган рейс автобусида бўлган Ўзбекистон фуқаролари хавфсиз жойга эвакуация қилинди
Sputnik
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. Шимолий Қозоғистон вилоятида Мамлютка — Қостанай автомобиль йўлида ҳаракатланаётган, ичида 18 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган рейс автобуси техник носозлик сабабли тўхтаб қолди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, автобус Тюмень — Шимкент йўналишида ҳаракатланган. Қишки об-ҳаво шароитида, 30 даражадаги совуқ туфайли ҳаракатни давом эттириш имкони бўлмаган.
Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар хизмати кучлари жалб этилди.
ФВВ ходимлари томонидан Ўзбекистон фуқаролари эвакуация қилиниб, улар иситиш пунктига жойлаштирилди ва зарур шароитлар билан таъминланди.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Қозоғистонда “Пермь–Тошкент” автобуси ағдарилишида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди