ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) табиий кальций фосфатлари, алюминий-калцийли табиий фосфатлар ҳамда майдаланган фосфатли бўр учун 2028 йил 29 февралгача импорт божхона божи ставкасини 0 фоиз миқдорида белгиланди.
Божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш департаменти директори Ваагн Казарян Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)нинг қарорига изоҳ бериб, қарор ўғит ишлаб чиқарувчилар қувватларидан самарали фойдаланишга хизмат қилишини таъкидлади.
"Импорт божхона божининг ноль ставкаси ЕОИИ ҳудудида фосфатлар ишлаб чиқариш чекланган шароитда минерал ўғит ишлаб чиқарувчилар қувватларидан самарали фойдаланишни таъминлайди", — деди Казарян.
ЕИК Ҳайъатининг қарорига мувофиқ, бунгача ҳам 2024 йил 5 январдан 2026 йил 4 январгача ушбу товарлар учун божхона божининг 0 ставкаси қўлланган эди.